Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“САЛОМ ЯНГИ ЙИЛ!”

“Президент арчаси” байрам тадбирлари ана шу шиор остида ўтказилади

Жорий йилнинг 28 декабридан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун қишги таътил кунлари бошланади. Таътил улар учун унутилмас “Президент арчаси” байрам тадбирлари билан бошланади.

26 декабрь куни эрта тонгдан Самарқанд халқаро аэропортида вилоятимизнинг 930 нафар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳалласида яшаётган болалар, боқувчисини йўқотган чин етимлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандлари учун “Президент совғаси” Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди.

Юртбошимиз номидан юборилган Махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахмат жой олган “Президент совғаси” 27-28 декабрь кунлари вилоятнинг туман ва шаҳарларига тақсимот асосида тарқатилади.

29 декабрь куни эса Самарқанд шаҳридаги “Олтин Самарқанд” ресторанида “Салом Янги йил!” номли “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилиб, “Президент совғаси”нинг бир қисми шаҳардаги 452 нафар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳалласида яшаётган болалар, 3-15 ёшдаги боқувчисини йўқотган чин етимлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандларига тантанали равишда топширилади. Театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари болажонлар эътиборига ҳавола этилади.

“Президент арчаси” тадбирлари туман ва шаҳарларнинг барчасида бир пайтда ўтказилиб, “Президент совғаси” тантанали равишда топширилади.


Охирги ўзгариш вақти: 27/12/2019 14:55;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/salom-yangi-yil
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 00:49
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг