Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Аввал хабар берилганидек, шаҳримизда жорий йилнинг 19-23 июнь кунлари умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро танловда қатнашиш учун Самарқандга Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан вакиллар ташриф буюрди. Халқаро олимпиада иштирокчилари Самарқанд темир йўл вокзалида карнай-сурнай садолари остида тантанавор кутиб олиниб, шаҳардаги “Регистон” меҳмонхонасига жойлаштирилди. Шаҳримиз меҳмонлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанддаги Мирзо Улуғбек обсерваторияси, Хўжа Дониёр мақбараси ва диққатга сазовор жойларига саёҳат қилдилар. Илк бор ўтказилаётган халқаро олимпиадада Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан ҳамда юртимизнинг 45 нафар иқтидорли ўқувчилари физика ва астрономия фанлари бўйича беллашади. Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилган халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Буюк астроном олим Мирзо Улуғбек, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз сиймоси гавдаланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари, республикамизнинг таниқли хушовоз хонандалари, Самарқанд шаҳрининг ёш истеъдод эгалари томонидан ижро этилган қувноқ куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Охирги ўзгариш вақти: 03/07/2018 19:35;   Кўрилганлиги: 187
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/samarqand-shahrida-mirzo-ulugbek-nomidagi-xalqaro-olimpiadaning-tantanali-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:44
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг