Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ 24-МАКТАБДА ҚЎЙ СЎЙИЛМАГАН!

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида қассобхона очилгани ёхуд қўй сўйиб, гўшти сотилганлиги билан боғлиқ нохолис маълумот тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан бугун вилоят халқ таълими бошқармаси, Самарқанд шаҳар давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари иштирокида Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, ушбу мактабнинг технология фани ўқитувчиси И. А. 2019 йилнинг 11 ноябрь куни укаси Д. У. боққан бир бош қорамолни Самарқанд вилоят Пайариқ туманидаги “Дилноза” масъулияти чекланган жамияти кушхонасида сўйдириб, гўшт маҳсулотининг маълум қисмини мактаб ўқитувчиларининг илтимосига кўра, Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби ҳудудида, ўқув бинодан 100-150 метр узоқликда нимталаб тарқатган. Ўқитувчилар гўштни насияга олиб, ўзаро келишган ҳолда, пулини ойлик маош олганда беришга келишишган.
Ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам мактаб ҳудудида қорамол ҳам, қўй ҳам сўйилмагани, олиб келинган қорамол гўшти эса Пайариқ туманидаги “Дилноза” масъулияти чекланган жамиятига қарашли кушхонада сўйилганлигига ойдинлик киритилди (Самарқанд вилоят Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 027298-сонли маълумотномаси мавжуд). Бироқ гўштни нимталаб, тарқатган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтган ёки ўтмаганлиги номаълумлиги, шунингдек, уларнинг махсус кийимда эмаслиги мутахассислар томонидан ўқитувчи ҳамда мактаб раҳбариятига тушунтирилиб, уларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилди.

Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.

Охирги ўзгариш вақти: 21/11/2019 07:40;   Кўрилганлиги: 142
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/samarqand-shahridagi-24-maktabda-qoy-soyilmagan
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 17:37
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг