Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқандда ҳамёнбоп хусусий мактаблар ташкил этилади

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Буюк Британиянинг “Acumen Education” ҳамда “MBU Capital” компаниялари вакиллари Самарқандга ташриф буюрди. Халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Назиров ҳамроҳлигидаги делегация аъзоларини Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Хожаев ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Каримов кутиб олди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида бўлиб, дарс ўтиш жараёнлари билан танишди. Энди "Ёшлар маркази"да ўтказиладиган конференцияда иштирок этади. Таъкидлаш лозимки, Acumen Education ва MBU Capital инвестиция компаниялари Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятимизда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғи яратишни режалаштирмоқда

Охирги ўзгариш вақти: 23/01/2019 14:13;   Кўрилганлиги: 116
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/samarqandda-hamyonbop-xususiy-maktablar-tashkil-etiladi
Чоп этилган вақт: 21/07/2019 08:14
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг