Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Самарқанддаги 141 нафар мактаб битирувчисига олтин ва кумуш медаллар топширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаганди, – дейди Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғайрат Бобохолов. – Унга кўра, белгиланган талабларга жавоб берадиган мактаб битирувчиларига олтин ҳамда кумуш медаллар бериш кўзда тутилган. Шу асосида 2018-2019 ўқув йилида Самарқанд вилояти буйича 11-синфни тугатган 78 нафар ўқувчига олтин ва 63 нафарига кумуш медаль бериш режалаштирилди. Эслатиб ўтамиз, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади. Кумуш медаль эса умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга топширилади. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, 2018-2019 ўқув йилида вилоятимиздан 11-синфни 30 минг 268 нафар ўқувчи битиради ва 30 минг 127 нафарига оддий аттестат берилади. Дарвоқе, мазкур ҳафтада Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да йигит-қизларга олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади. Шу куни 410 нафар ўқувчи “Имтиёзли касб малакаси дипломи” билан ҳам тақдирланади.

Охирги ўзгариш вақти: 17/06/2019 14:44;   Кўрилганлиги: 192
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/samarqanddagi-141-nafar-maktab-bitiruvchisiga-oltin-va-kumush-medallar-topshiriladi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 05:42
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг