Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ

Айни пайтда Оқдарё туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида “Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини  ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш, “Оила-маҳалла-мактаб-олий таълим” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” пировард мақсадимиз” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда. 

"Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик" шиори остида ташкил этилаётган мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи У. Ташкенбаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С. Усмонов ва бошқалар вилоят мактабларида таълим сифатини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда замонавий услубларни кенг қўллаш, ўқитувчи билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсияларини беришмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 05/12/2019 16:06;   Кўрилганлиги: 119
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/talim-islohotlari
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:54
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг