Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Нуробод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҲАРАКАТ ДАСТУРИ” да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлими ходимлари, фан методистлари, “Сазаған” МФЙ ҳудудидаги 28 та умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, кимё, биология, физика, информатика, жисмоний тарбия, технология, тарих, она тили ва адабиёт, математика, бошланғич таълим, инглиз тили фани ўқитувчилари ва кутубхоначилар иштирок этишди. Иштирокчилар таълим муассасасида 2018-2019 ўқув йили олдидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Семинар давомида таълим муассасаси ўқитувчилари ва кутубхоначилар томонидан тақдимотлар қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди. Шу мавзудаги семинарлар тумандаги барча таълим муассасалари ўқитувчилари учун ўтказилиши белгилаб олинди.

Охирги ўзгариш вақти: 09/07/2018 16:55;   Кўрилганлиги: 178
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/talim-muassasalarida-yangi-oquv-yiliga-tayyorgarlik-ishlari-qizgin-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:44
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг