Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Таълим муассасаларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги кенг нишонланди

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни буюк шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Вилоятдаги барча таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида “Мушоира кечаси”, “Ғазалхонлик беллашуви”, “Шеърхонлик”, “Донолар бисотидан”, “Баҳру байт” каби туркум тадбирлар ва адабий кечалар ташкил этилди. Синфлар ўртасида “Энг яхши деворий газета”, “Бобур асарлари билимдони” каби қатор танловлар ўтказилди. Шунингдек, Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди. Тадбирларда халқимизнинг бой маданий мероси, хусусан, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо илмий-бадиий асарлари жаҳон илм-фани, адабиёти ривожида муҳим аҳамият касб этганлиги таъкидланди. Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўқувчиларга маълумотлар берилди. Тадбирлар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, олимлар, шоирлар, СамДУ филология факультети доцентлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиб, давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан Бобур ҳаёти ва асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, шеърий ҳамда мусиқий чиқишлар намойиш этилди. Мазкур тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирландилар.

Охирги ўзгариш вақти: 19/02/2019 08:04;   Кўрилганлиги: 176
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/talim-muassasalarida-zahiriddin-muhammad-bobur-tavalludining-536-yilligi-keng-nishonlandi
Чоп этилган вақт: 18/09/2019 06:21
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг