Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Таълимда технологиялар: тажриба алмашиш ва стратегияларни белгилаш” мавзусидаги анъанавий илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида малака ошириш курс тингловчиларининг навбатдаги “Таълимда технологиялар: тажриба алмашиш ва стратегияларни белгилаш” мавзусидаги анъанавий илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни ҳудудий марказ директори А.Ибрагимов очиб бериб, иштирокчиларга қатнашганлик тўғрисидаги сертификат ҳамда конференция тўпламларини тақдим этди. Унда ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қабул қилинган 5 та муҳим ташаббуснинг амалда қандай қўлланилаётгани ҳақида турли мақолалар ўрин олган.

Илмий-амалий анжуман давомида умумтаълим мактаблари фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари педагог ва тарбиячиларининг илғор тажрибаларини тўплаш, оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, фаоллаштириш ва касбий ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Конференцияда иштирокчилар таълим соҳасидаги муаммолар, уларнинг ечимлари, дарсларга замонавий ёндашувлар ва инновациялар ҳақида мулоҳазаларини баён этди.

Охирги ўзгариш вақти: 26/10/2019 15:14;   Кўрилганлиги: 33
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/talimda-texnologiyalar-tajriba-almashish-va-strategiyalarni-belgilash-mavzusidagi-ananaviy-ilmiy-amaliy-konferentsiyasi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 19:23
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг