Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

"ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР" -Мулоқот

Маълумки, муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 17 июль куни ўтказилган йиғилишда халқ таълими ходимларининг жамиятдаги нуфузини ошириш, ўқитувчининг обрў-эътиборини юксалтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида аниқ ва муҳим кўрсатмалар берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан яқин 3-4 йил учун белгилаб берилган ушбу вазифаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш учун соҳа мутахассислари бор куч ва имкониятларини сафарбар этишлари бугуннинг долзарб вазифаларидандир.

2018 йил 26 июль куни   “Самарқанд СТВ” телеканали орқали эфирга узатилган “ДОЛЗАРБ МАВЗУ” кўрсатувининг навбатдаги сонида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Насимов иштирокида бевосита ўтказилган мулоқот давомида фуқаролардан тушган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.   Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш мақсадида келгусида соҳада олиб бориладиган ислоҳотлар тўғрисида фикр юритилди.

Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг +99897-288-41-48 телеграмм рақами эълон қилиниб, ушбу рақам орқали фуқаролар вилоят халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш бўйича таклиф, тавсияларини ёзма равишда юбориши, ўзларини қизиқтирган саволлар билан ёзма мурожаат этиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 10/08/2018 08:10;   Кўрилганлиги: 289
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/talimga-etibor-kelajakka-etibor-muloqot
Чоп этилган вақт: 07/12/2019 20:49
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг