Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Тойлоқ туманидаги баъзи умумтаълим мактаби ўсмир қизлари ўртасида ҳомиладорлик ҳолати учрагани бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотларга муносабат

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Тойлоқ туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматлари бу борада аниқ фактларга таянган ҳолда ўз муносабатларини билдиришди.

Тойлоқ туманидаги мазкур 5- ва 29-умумтаълим мактабларидаги нохуш ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда туман халқ таълими бўлими ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида бир неча бор давра суҳбатлари ўтказилган. Ўқувчиларнинг таълим-тарбияси учун масъул бўлган педагог-ходимлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган. Юқорида тилга олинган умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда амалиётчи психологларига ўз фаолияти давомида ўқувчилар таълим-тарбиясида масъулиятсизлик қилганлиги учун жазо чораси қўлланилган. Бугунги кунда ўқитувчилар масъулиятини ошириш, ўқувчи қизлар ўртасида мутахассислар иштирокида “Эрта турмушни олдини олиш”, “Соғлом турмуш тарзи” каби мавзуларда давра суҳбатлари, тарбиявий соатлар ташкил этилмоқда.

Тойлоқ туман халқ таълими бўлими


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2020 13:45;   Кўрилганлиги: 82
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/toyloq-tumanidagi-bazi-umumtalim-maktabi-osmir-qizlari-ortasida-homiladorlik-holati-uchragani-boyicha-ijtimoiy-tarmoqlarda-elon-qilingan-malumotlarga-munosabat
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 01:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг