Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Жомбой туманида Ёшлар куни муносабати билан “Ҳоким ва ёшлар

учрашуви” бўлиб ўтди.



         Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Фаёз Суяров ва бошқалар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг замонталабларига мос таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

 
        Учрашув давомида ёшлар ўзларига билдирилган юксак ишонч ва чексиз ғамхўрликлар учун миннатдорчиликларини билдириб, бугунги кунда уларни қизиқтираётган масалалар бўйича таклифларини айтиб ўтдилар.

 
      Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.


       Бу каби тадбирлар вилоятимиздаги барча туман (шаҳар)ларда ҳам ташкил этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 03/07/2018 20:20;   Кўрилганлиги: 196
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/tuman-hokimi-yoshlar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:56
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг