Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Умидли ёшлар – олий мақсадлар сари

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” марказида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини аъло баҳоларга битирган 141 нафар йигит-қизларга олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.  
Тадбир доирасида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича кўргазма ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р. Қобилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Каримов иштирок этиб, битирувчи ёшларни табрикладилар.
Туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, тажрибали ўқитувчилар ҳамда вилоятдаги 1214 та умумтаълим мактабларининг  11-синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда 141 нафар ўқувчилар 78 та олтин ва 63 та кумуш медаллар ҳамда “Имтиёзли касб малакаси дипломи” билан тақдирландилар.
Шунингдек, ўқув йили давомида ўтказилган кўрик-танловларда юқори натижаларни қўлга киритган,  Республика миқёсида “Йилнинг энг яхши психологи” танловида Ф.Абдураҳмонов, “Энг обод мактаб” танловида Самарқанд шаҳридаги  62-умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда  “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган ўқитувчиларга вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят “Баркамол авлод” маркази ҳамда истеъдодли ўқувчилар томонидан ижро этилган қувноқ куй-қўшиқлар йиғилганлар қалбига олам-олам завқ улашди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими в.б. Б.Облоқулов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи Р.Юлдашев ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/06/2019 06:39;   Кўрилганлиги: 174
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/umidli-yoshlar-oliy-maqsadlar-sari
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 08:06
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг