Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Университет ўқитувчиси мактабда дарс ўтади

Самарқанд давлат университети профессор ўқитувчилари янги ўқув йилини янги ташаббус билан бошламоқчи.

Дорилфунунда фаолият кўрсатаётган 430 нафар фан доктори ва фан номзодлари сентябрдан бошлаб ҳар ойда ўзлари ўқиган мактабларда дарс беришади.

- Профессор ёки доцентнинг мактабга ташрифи у ердаги ижтимоий муҳитга таъсир қилади, ўқитувчи масъулияьини, ўқувчи қизиқишини оширади, - дейди СамДУ ректори Р.Холмуродов. – Тажрибали домла ўз фани бўйича мактаб ўқитувчисига сабоқ беради, маҳорат ўргатади. Бундан ташқари ўз йўналишида иқтидорли ўғил қизлар билан шуғулланади.

Бошқа вилоятлардан келган ўқитувчилар ҳам ўзлари яшаб турган ёки шогирдлари ишлаётган ўрта мактабларни оталиққа олишди.

- Агар бу ташаббус бошқа олий ўқув юртлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланса, Президент Ш.Мирзиевнинг мактаб нуфузи ва ўқитувчи обрўсини ошириш борасидаги кўрсатмаларини бажаришга имкон яратилади, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов.


Охирги ўзгариш вақти: 05/09/2019 15:59;   Кўрилганлиги: 70
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/universitet-oqituvchisi-maktabda-dars-otadi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 18:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг