Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Вилоятимизда 21 феврал – Халқаро она тили куни муносабати билан оммавий диктант акцияси ўтказилди

21 феврал – Халқаро она тили куни муносабати билан вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидаги таълим муассасаларида оммавий диктант акцияси ўтказилди.

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси томонидан 2018 йилнинг                       15 майида тасдиқланган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси”га асосан Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги “Халқ таълими вазирлигининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси” тасдиқланган эди.

         Мазкур Ҳаракатлар режасининг 7-бандида 21 феврал – Халқаро она тили куни муносабати билан вазирлик тасарруфидаги барча ташкилотлар, таълим муассасаларида лотин ёзувида оммавий диктант олиш акциясини ўтказиш вазифалари белгиланган.

         Шу муносабат билан вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидаги таълим муассасаларида саводхонликни ошириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда                   1200 дан ортиқ таълим муассасалари ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/02/2019 14:19;   Кўрилганлиги: 280
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/viloyatimizda-21-fevral-xalqaro-ona-tili-kuni-munosabati-bilan-ommaviy-diktant-aktsiyasi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 10/12/2019 18:09
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг