Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ВИЛОЯТИМИЗДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲАР ЙИЛГИДАН БОШҚАЧА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 5 июндаги 9497-хх-сонли топшириғида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҲАРАКАТ ДАСТУРИга асосан вилоятдаги умумтаълим муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича барча туман (шаҳар)ларда амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Эътирофли жиҳати шундаки, бу йилги янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳар йилдагидан бошқача, яъни асосий эътибор таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.
Туман, шаҳарларда ўтказилаётган семинарларда таълим муассасаларининг биноларини тайёрлаш, ўқув хоналарини жиҳозлаш, меъёрий, ўқув-услубий ҳужжатлар ва ўқув адабиётларини тайёрлаш, педагогик ва методик таъминотни шакллантириш, таълим жараёнига АКТни жорий этишни такомиллаштириш, маънавий-маърифий фаолиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр ва тажриба алмашилмоқда. 
        Жумладан, Оқдарё туманида умумтаълим муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҲАРАКАТ ДАСТУРИнинг ижросига бағишлаб тумандаги 5, 21, 28, 31, 46, 51-умумтаълим мактабларида ўтказилган амалий семинарларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи М.Бобобекова, вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими фан методистлари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқув-тарбиявий ишлар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари иштирок этишди. 


       Таъкидлаш жоизки, Оқдарё туманида янги 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлик ишлари намунали ташкил этилган. Вилоят умумтаълим муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҲАРАКАТ ДАСТУРИнинг ижроси юзасидан тумандаги 5, 21, 28, 31, 46, 51-умумтаълим мактабларида ўқув биноларини таъмирлаш ва ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Мавсумий гуллар, полиз экинлари, мевали, манзарали дарахтларга шакллар берилган. Мактабларнинг кириш қисми, фасади, фойеси, коридор, фан хоналари белгиланган талаблар асосида жиҳозланган.

 
       Ўқув жараёнининг педагогик ва методик таъминотини яхшилаш мақсадида мактабларда барча фан услубий бирлашмалари, методик кенгашлар ташкил этилган бўлиб, уларнинг фаолияти йил давомида ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан таҳлил қилиб борилган. 
       Кутубхоначилар томонидан мактаблар кутубхоналари фондини хатловдан ўтказиш ҳамда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитиш, кутубхоналардаги дарсликларни хатловдан ўтказиш, янги ўқув йили учун чоп этилган дарсликларни қабул қилиш, синфларга тақсимлаш ишлари амалга оширилган. Фан ўқитувчилари учун услубий қўлланмалар ва дидактик воситалар, мультимедиа ресурслари заҳираси шакллантирилиб, мактабдаги ўқувчилар сонига нисбатан дарсликларга бўлган эҳтиёж аниқланиб, керакли дарсликлар билан таъминланган.


       Синф ва фан кабинетлари методик талаблар асосида жиҳозланган, техник воситалар тўлиқ иш ҳолатига келтирилган. Семинарларда кимё, биология, физика, бошланғич таълим, математика, география, рус тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти, инглиз тили, жисмоний тарбия ва информатика фанларидан 5, 28, 46, 21, 31, 51-умумтаълим мактабларининг фан ўқитувчилари инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда дарс машғулотлари ўтиб беришди.


       Семинар иштирокчилари мактаб ўқитувчиларининг ноанъанавий дарс ўтиш методикаси билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.
Эътироф этиш ўринлики, Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик тариқасида мактабларнинг физика, кимё ва биология фан ва лаборатория хоналарини таъмирлаш (сув ва канализация тизимлари) учун, информатика фани хоналаридаги таъмирталаб компьютер жиҳозларини таъмирлаш учун 50 000 000 (эллик миллион) сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, туман халқ таълими бўлими томонидан 1-, 6-, 11-, 18-, 20-, 24-, 31-, 33-,39-,40-, 45-, 51-умумтаълим мактабларига синф хоналарини янги ўқув йилига тайёрлаш учун керакли бўлган маблағлар ажратилган.


        Янги 2018-2019 ўқув йилида мактабларда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича барча умумтаълим мактаблари фан ўқитувчиларининг Ҳаракат дастурлари ишлаб чиқилган.
         Бу каби амалий семинарлар вилоятимиздаги барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ташкил этилмоқда.

 


Охирги ўзгариш вақти: 03/07/2018 20:24;   Кўрилганлиги: 239
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/viloyatimizda-yangi-oquv-yiliga-tayyorgarlik-har-yilgidan-boshqacha-tashkil-etilmoqda
Чоп этилган вақт: 12/11/2019 12:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг