Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҲАРАКАТ ДАСТУРИ” ижросини таъминлаш мақсадида ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

2018 йил 5 июль куни Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 155-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҲАРАКАТ ДАСТУРИ” ижросини таъминлаш мақсадида ўқув - амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи М.Бобобекова, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ходимлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


        Семинарда халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашнинг асосий йўналишлари бўйича ўқув биносининг таъмирланганлиги, синф хоналарини жиҳозлаш, меъёрий, ўқув-услубий ҳужжатлар ва ўқув адабиётларини тайёрлаш, ўқув жараёнининг педагогик ва методик таъминотини шакллантириш, таълим жараёнига АКТни жорий этишни такомиллаштириш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни яхшилаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 
        Иштирокчилар дастур доирасида умумтаълим мактабининг барча ўқув хоналари, физика, кимё ва биология лаборатория хоналари, мактаб кутубхонаси, спорт зали ва ташқи спорт майдончалари, фаоллар зали, шунингдек, мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, жумладан, иситиш қозонлари, ёнғин хавфсизлиги бурчаги ҳамда мактаб ҳудудининг ободонлаштириш ҳолати билан танишдилар. 
         Шу мавзудаги семинар тумандаги 5-умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилиб, ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди ва келгуси вазифалар белгилаб олинди.


Охирги ўзгариш вақти: 09/07/2018 16:39;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/xalq-talimi-muassasalarini-yangi-2018-2019-oquv-yiliga-tayyorlash-boyicha-harakat-dasturi-ijrosini-taminlash-maqsadida-vazifalar-belgilandi
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:37
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг