Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгашлари олдидан

  2018-2019 ўқув йили олдидан ўтказиладиган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган Анъанавий август кенгашлари орқали таълим муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратини янада ошириш, янги ўқув йилидаги энг муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш асосий мақсад этиб белгиланган. 

Жорий йил 8-10 август кунлари вилоят халқ таълими бошқармасининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 28 июлдаги “Анъанавий август кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 193-сонли буйруғига асосан ўтказилган Республика ўқув-семинарида ҳар бир йўналиш бўйича туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари фан методистлари, энг тажрибали мактаб директорлари, ўқув ишлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, ижодкор ўқитувчилар, жами 750 нафардан ортиқ тажрибали педагоглар иштирок этишди.
Видеоконференция тарзида ўтказилган Республика ўқув-семинарининг йўналишлар бўйича тайёрланган тақдимот материаллари электрон вариантда барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига етказилди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/08/2018 12:05;   Кўрилганлиги: 114
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/xalq-talimi-xodimlarining-ananaviy-avgust-kengashlari-oldidan
Чоп этилган вақт: 21/07/2019 07:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг