Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Самарқанд шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш, бу борада ўқитувчилар малакасини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактаблари директорларининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, бошланғич синф, аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари, методистлар иштирок этди.

Семинар ўқувчиларда ўқиш, математик саводхонликни ошириш, табиий фанлар бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш, уларда фанлар бўйича компетенцияларни ривожлантириш бўйича ташкил этилган очиқ дарслар билан бошланди. Ўқитувчилар ҳамда PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш бўйича Абдулла Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМО институтида малака ошириб қайтган методистлар очиқ дарсларни кузатиб, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни кузатиб боришди. Ўқувчиларнинг олаётган билимларини амалиётда қўллаш, мантиқий фикрлаш бўйича тушунчалар беришди.

Шундан сўнг, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси М.Шерматова, 23-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси О.Холдоров семинарнинг ялпи йиғилиши бошланди. Унда шаҳардаги ҳар бир мактаб халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриши лозимлиги, ўқувчилар билимини баҳолашда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш бўйича тавсиялар беришди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2020 09:03;   Кўрилганлиги: 83
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/xalqaro-baholash-dasturiga-bagishlangan-seminar
Чоп этилган вақт: 04/04/2020 18:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг