Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўрилмоқда

Жорий йилнинг 2 август куни Каттақўрғон шаҳридаги 17-ИДУМ ва 16-умумтаълим мактаби, Нуробод туманидаги 2 ва 10-умумий ўрта таълим мактабларида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, бошланғич синф ўқитувчилари, математика ҳамда табиий фанлар ўқитувчилари иштирокида PISA-2021 Халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди. Семинрада вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиқлари Ғайрат Бобохолов ва Жўрабек Ишмуродов ўқитувчиларга услубий кўрсатма ва тавсиялар беришди. 

Семинарларда умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш ва интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлик ҳолати ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбир давомида умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, таянч мактаблар ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарларининг масъулиятини ошириш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида сўз юритилди.

Худди шундай семинарлар Пахтачи туманидаги 17, 43, Каттақўрғон туманидаги 17, 34, Нарпай туманидаги 17, 57, 70-умумтаълим мактаблари ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида ҳам ўтказилди.

Семинарлар жорий йилнинг 10 августига қадар барча туман, шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган.

Самарқанд вилоятидаги таянч мактабларида PISA, TIMSS, PIRLS дастурлари асосида мониторинг қилиш мақсадида ўтказилаётган семинар-тренинглар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Халқ таълими Вазирлигининг 316-сонли буйруғига асосан ташкил қилинмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 10/08/2019 07:30;   Кўрилганлиги: 43
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/xalqaro-tadqiqotlarga-tayyorgarlik-korilmoqda
Чоп этилган вақт: 16/09/2019 17:38
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг