Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Халқаро танловда ғолиблар сафида

2017 йилнинг 24-29 январь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган В.Крайнев номидаги II-Халқаро пианиночилар танловининг иккинчи босқичида Самарқанд шаҳридаги 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано бўлими 5-синф ўқувчиси Дарья Ахтамованинг иштироки муваффақиятли бўлди.

Танловнинг биринчи босқичида берилган танлов шартларини интернет тармоғи орқали муваффақиятли бажарган истеъдодли ўқувчи ташкилотчилар томонидан танловнинг иккинчи босқичида қатнашиш учун таклифномани қўлга киритди.

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган ушбу танловда Корея, Япония, Америка Қўшма Штатлари, Украина каби 15 та ривожланган давлатлари қаторида Ўзбекистон Республикасидан Самарқанд шаҳридаги 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано бўлими 5-синф ўқувчиси Дарья Ахтамова иштирок этиб, ўзининг юқори даражадаги ижро маҳорати билан В. Спиваков фондига аъзо бўлиб қайтди.

Иккинчи босқич натижалари жорий йилнинг 1-мартида эълон қилинади.


Киритилган вақти: 05/02/2017 08:36;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/xalqaro-tanlovda-goliblar-safida
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:16
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг