Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Янги бино фойдаланишга топширилди

Вилоятимиздаги педагог-ходимлар, фахрий ўқитувчи ва мураббийларнинг соғлигини тиклаш мақсадида 2002 йилда «Устоз» сиҳатгоҳи ташкил қилинган эди. Ўтган йиллар давомида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида «Устоз» сиҳатгоҳи вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган халқ таълими ходимлари ва фахрий ўқитувчиларнинг севимли масканига айланди.

Жумладан, 2011 йилда «Устоз» сиҳатгоҳининг 2 қаватли, 26 ўринга мўлжалланган янги, замонавий ётоқхона биноси қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, 2013 йилда янги даволаш биноси ишга туширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,  2014 йилдан бошлаб  сиҳатгоҳда табиий газ ва электр таъминоти узлуксизлиги таъминланиб ўқитувчиларнинг йил давомида даволаниб, дам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Яқинда яна бир қулайлик — янги икки қаватли, 72 ўринли  замонавий, барча шарт-шароитларга эга бўлган ётоқхона биноси фойдаланишга топширилди.

2017 йилда ҳам 150 ўринли ошхона биносини қуриш ва сиҳатгоҳда ичимлик суви таъминоти тизимини капитал реконструкция қилиш  ишлари режалаштирилган.

Эътирофлиси, 2002 йилда сиҳатгоҳда бир қаватли, қулайликларга қисман эга бўлган 57 ўринли бино дам олувчилар ихтиёрида бўлган бўлса, бугунги кунда замонавий, барча шароитларга эга бўлган 150 ўринли бино улар хизматида.

Ўтган 2016 йилда ушбу сиҳатгоҳда 3691 нафар педагог ходимлар, фахрий ўқитувчи ва мураббийлар соғлиқларини тиклашди.


Киритилган вақти: 01/02/2017 08:33;   Кўрилганлиги: 21
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/yangi-bino-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 21/04/2019 01:36
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг