Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Янги ўқув йили янгича куч-ғайрат билан бошланди

Бугунги кунда вилоятимизда 1218 та умумий ўрта таълим мактаблари, шундан,  10 та бошқарма тасарруфидаги махсус мактаб, мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда.

Барча таълим муассасаларида 2017 йил 2 сентябрь – Билимлар куни “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош вазифамиз” шиори билан бошланди. “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари эрталаб соат 8:00 да таълим муассасалари ҳовлисининг очиқ, соя-салқин жойларида бўлиб ўтди.

Тадбирларда 76907 нафар 1-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Мазкур ўқув йилида вилоятдаги 1094 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган 1562 та 10-синфларда 36712 нафар ўқувчилар ўқиш истагини билдиришган.

Вилоятимиз умумтаълим мактабларининг 1-10 синфларида янги ўқув йили дарс машғулотлари 293386  нафар бошланғич, яъни 1-4-синфлар ҳамда 327781 нафар юқори, яъни 5-10-синфлар, жами 621167 нафар ўқувчилар билан бошланди.

Барча таълим муассасаларида дастлабки ўқув машғулотлари Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида Мустақиллик дарслари ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” билан ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинган жами 76907 нафар 1-синф ўқувчиларига ўқувчи сумкаси ва 12 номдаги ўқув қуроллари ҳамда 12 номдаги дарсликлардан иборат “Президент совғаси” тўлиқ етказиб берилди ва ўқувчиларга топширилди.

Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарсларини ўтишда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори асосида Президентимизнинг “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”, “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китобларида илгари сурилган ғояларга алоҳида  тўхталиб ўтилди.


Киритилган вақти: 02/09/2017 14:13;   Кўрилганлиги: 210
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/yangi-oquv-yili-yangicha-kuch-gayrat-bilan-boshlandi
Чоп этилган вақт: 15/10/2019 10:37
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг