Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасида ўтказилган навбатдаги аппарат йиғилиши ана шу долзарб масалага бағишланди. 2018 йил 6 июнь куни вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда бошқарманинг аппарат ходимлари, барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, бош муҳандислари, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлимлари масъуллари, китоб бўйича методистлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 4-июндаги 02/02-4-2350 сонли “Халқ таълими тизимидаги барча таълим муассасалари (жумладан мактаб филиаллари) халқ таълими бошқарув идораларининг фаолиятини ўрганиш ва тизимдаги мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш тўғрисида”ги топшириғи ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг келгуси ижроси муҳокама этилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасида ўтказилган навбатдаги аппарат йиғилиши ана шу долзарб масалага бағишланди. 2018 йил 6 июнь куни вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда бошқарманинг аппарат ходимлари, барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, бош муҳандислари, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлимлари масъуллари, китоб бўйича методистлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 4-июндаги 02/02-4-2350 сонли “Халқ таълими тизимидаги барча таълим муассасалари (жумладан мактаб филиаллари) халқ таълими бошқарув идораларининг фаолиятини ўрганиш ва тизимдаги мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш тўғрисида”ги топшириғи ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг келгуси ижроси муҳокама этилди. Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев ҳамда вилоят прокурори катта ёрдамчиси М.Аюповлар йиғилиш иштирокчиларига янги ўқув йилига тайёргарлик, таянч мактаблар фаолиятини ўрганиш ва умумлаштириш, 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилаётган физика ва астрономия фанларидан халқаро олимпиадани юқори савияда ташкил этиш, ёзги таътил даврида умумтаълим мактабларида тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш, ёзги оромгоҳларда хавфсизлик ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш каби долзарб масалалар юзасидан зарур кўрсатмалар бердилар. Йиғилишда шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг жорий йил 31 майдаги 02/2-2290-сонли “Таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари рейтингини аниқлаш кўрсаткичларини шакллантириш тўғрисида”ги хати ижроси, кундузги ва доимий ёзги оромгоҳларнинг мавсумга шайлиги, мавсум давомида ёзги оромгоҳлар мутасаддилари масъулиятини янада ошириш юзасидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Охирги ўзгариш вақти: 27/06/2018 02:19;   Кўрилганлиги: 243
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/yangi-oquv-yiliga-tayyorgarlik-bugundan-boshlanadi
Чоп этилган вақт: 14/11/2019 07:46
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг