Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танлови иштирокчилари фаолиятига баҳо бериш давом этмоқда!

Айни вақтда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг Республика босқичи, 1-тур баҳслари давом этмоқда. Жорий йилнинг 10 июль санасидан бошлаб, Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/uzedu/)да танлов ўтказилаётган ҳар бир фан бўйича алоҳида овоз бериш жараёнлари бошланган. Бугунги кунда овоз бериш жараёнлари фаол давом этмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда танловнинг овоз бериш жараёни билан боғлиқ баъзи салбий фикрлар ҳам билдирилмоқда. Мазкур фикрларга эътибор қаратсак, уларда энг яхши ўқитувчини аниқлашда жамоатчилик томонидан берилаётган овоз (“like”)лар ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкинлигига эътироз билдирилмоқда.

Аслида, танлов жараёнига мазкур шартни киритишдан асосий мақсад, халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган шижоатли, ташаббускор, янгиликка интилувчан ўқитувчиларимизнинг бой тажрибалари билан кенг жамоатчиликни таништириш, ижтимоий ҳаётда ўқитувчи мақомини ошишига оз бўлса ҳам ҳисса қўшишдан иборат эди.

Жамоатчилик томонидан берилган овозлар танловда иштирокчиларнинг якуний ўрнини ҳал қилмайди. Иштирокчилар бу шартда танловда тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизини тўплаши мумкин.

Танловнинг асосий баҳслари – нотаниш синфда дарс машғулоти ўтиш ҳамда ўз фани бўйича тест синовлари жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу шартларда барча иштирокчилар бевосита қатнашади. Танлов иштирокчилари мазкур баҳсларда танловдаги 80 % гача бўлган балларни қўлга киритиши мумкин. Айнан шундан кейингина, энг муносиб номзодлар ғолиб деб эълон қилинади.

Халқ таълими вазирлиги иштирокчилар фаолиятига баҳо беришдан аввал, унинг facebookдаги шахсий аккаунтида жойлаштирилган лойиҳа ва фаолияти билан танишиб чиқишни, энг муносиб номзодларга овоз беришни тавсия қилади. Шу билан бирга, танловнинг Республика босқичида иштирок этувчи ҳудудий босқич ғолибларига омад тилаб, уларни танлов жараёнларида янада фаолликка чақиради!

Овоз бериш жараёни 2019 йилнинг 20 август куни соат 18:00 да якунланади.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019“ кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчилари тўғрисида маълумот.


Охирги ўзгариш вақти: 13/08/2019 16:01;   Кўрилганлиги: 7
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/yilning-eng-yaxshi-fan-oqituvchisi-2019-tanlovi-ishtirokchilari-faoliyatiga-baho-berish-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 19/08/2019 03:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг