Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Юлдуздек порлайвер, Ситора!

Самарқанд шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ситора Худойбердиева 2013 йилда Билимлар беллашувининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлганди. 8-синфдалигида эса республика миқёсида учинчи ўринни эгаллади. Яқинда бўлиб ўтган умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят  бос­қичида биология фанидан қатнашиб, 87,6 балл билан 9-синф ўқувчилари ўртасида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

— Ўқувчиларим орасидан шундай иқтидорли шогирд етишиб чиқаётганлигидан дилимда фахр туяман, — дейди биология фани ўқитувчиси Нилуфар Қўчқорова. — Ситора тириш­қоқ, изланувчан қиз. Берилган топшириқни тезда илғаб олади. Ўтилган дарс­ларга қаноат қилмай қўшимча адабиётлар излайди. «Ботаника оламига саёҳат» деб номланган тўгарак машғулотида ҳам фаол. Ҳар бир машғулотга бирор мавзуни ўрганиб келади ва тенгдошларига гапириб беради.

Ситора билан суҳбатлашар эканмиз, у бизга бадиий адабиётлар мутолаа қилишини, яқинда Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё», Мартин Ларнининг «Зўраки муттаҳам ёхуд тўртинчи умуртқа» асарларини ўқиб чиққанлигини, шеърлар машқ қилиб туришини, шеър­лари «Булбулча» газетасида ва «Маҳорат» журналида чоп этилганлигини гапириб берди. Биз ҳам Ситора Худойбердиеванинг келгусидаги ўқишларида муваффақиятлар тилаймиз.


Киритилган вақти: 21/04/2017 15:40;   Кўрилганлиги: 235
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/yulduzdek-porlayver-sitora
Чоп этилган вақт: 23/11/2019 04:10
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг