Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

ЗУККО ВА БИЛИМДОН ЁШЛАР ПОЙТАХТГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг талабалари иштирокида ўтказилган “Конституция билимдони” танлови ғолиблари, сайлов жараёнларида ҳамда Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида фаол тарғиботини олиб борган 50 нафар ёшларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати амалга оширилди.

Дастлаб, ёшлар Тошкент юридик университетида бўлишиб, мазкур таълим муассасасидаги талабаларга яратиб берилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёни билан яқиндан танишди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида “Конституция ёшлар нигоҳида” шиори остида Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қўмита раислари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жумладан, Ж.Абдужалилов, И.Илхомжонов, О.Абдуазимовлар иштирок этиб, ёшларга мамлакатимиз Асосий қонунининг афзалликлари шунингдек, Олий Мажлисдаги ёшлар комиссияси, ёшлар клуби тўғрисида ҳамда қонунчиликда ёшларнинг иштироки юзасидан атрофлича маълумот беришди. Тадбирлар доирасида ёшлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов музейида бўлишди. Лойиҳа якунида самарқандлик ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида ташкил этилган махсус экспанатлардан иборат музейни томоша қилди. Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходимлари иштирокида “Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган долзарб масалалар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Охирги ўзгариш вақти: 12/12/2019 06:40;   Кўрилганлиги: 76
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/news/zukko-va-bilimdon-yoshlar-poytaxtga-sayohat-qilishdi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:20
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг