Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАКТАБ ЯРМАРКАЛАРИНИ ташкил этилиши бўйича МЕДИА-ТУР

МАКТАБ ЯРМАРКАЛАРИНИ

ташкил этилиши бўйича

МЕДИА-ТУР

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар билан таъминлаш ҳамда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача республикамизда жами 1325 та мактаб ярмаркалари ташкил этилади.

Мактаб ярмаркаларининг 927 таси умумий ўрта таълим мактабларида (уларга 5685 та мактаблар бириктирилган) ташкил этилиб, улардан 2,776 млн. нафар ўқувчи, 205 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказиладиган ярмаркалардан 1,185 млн. нафар ўқувчи, 193 та аҳоли гавжум бўлган бозорларда 2.191 млн. нафар ўқувчилар фойдаланиши режалаштирилган.

Республикадаги барча мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилади. Булар: ўқувчи дафтари, умумий дафтар, кундалик дафтари, расм дафтари, ручка, портфель (ранец), чизғич, циркуль, акварель буёқлари, рангли қаламлар, фломастер, ватман қоғози, ўчирғич, пластилин, елим (клей), рангли қоғоз, қалам йўнғич, қаламдон (пенал), нота дафтари, идора дафтари, тушь, оддий ва рангли бўр, бархат қоғоз, қиз болалар ва ўғил болалар учун пойабзаллар, болалар спорт кийимлари.

Мактаб ярмаркалари фаолиятини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий ҳокимликларда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилган.

Жойларда ташкил этиладиган мактаб ярмаркаларига асосий турдаги маҳсулотларни аниқланган эҳтиёж асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” компанияси, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси, “Ўздавкитоб – таминотсавдо”, “Шарқ зиёкори” МЧЖ ва “Шарқ” компанияси етказиб беради. Етказиб берилган маҳсулотларнинг сақланиши, уларни ёнғиндан сақлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда бошқа зарурий хавфсизлик чоралари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ярмаркалар ташкил этиладиган таълим муассасаларининг ҳовли ва фойеларида алоҳида жойлар ажратилиб, зарур жавонлар билан жиҳозланган.

Маҳаллий ҳокимликлар хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мактаб ярмаркаларида савдоси ташкил этилаётган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги стандартлар талабларига жавоб беришини ҳамда уларнинг сифатини назорат қилади.

Мактаб ярмаркаларида сотиладиган маҳсулотлар нарх-наволарининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат солиқ қўмитаси томонидан доимий назорат йўлга қўйилган.

Ярмаркаларда савдо ишларини амалдаги солиқ ва банк қонунчилигига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказиш ҳамда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида савдо ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлик субъектларида барча турдаги тўлов терминаллари ўрнатилиши белгиланди.

Жойларда ташкил этиладиган мактаб ярмаркаларининг манзиллари, улардаги мавжуд маҳсулотлар турлари ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

2017 йил 7 август куни “Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт марказида мактаб ўқув қуроллари, адабиётлар, болалар кийим-кечаклари ҳамда пойабзаллар Республика кўргазмаси ўтказилади. Кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, мактаб ярмаркасини ташкил этишга масъул ташкилот ва идоралар мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Бошқарма ахборот хизмати

Телефон: 233-37-65

E-mail: samarqand_vxtb@xtv.uz

www.pastdargom.xtb.uz


Киритилган вақти: 10/08/2017 08:46;   Кўрилганлиги: 18
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/press-releases/maktab-yarmarkalarini-tashkil-etilishi-boyicha-media-tur
Чоп этилган вақт: 23/03/2019 15:22
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг