Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

МАКТАБГА НЕМИС ФАЙЛАСУФИ ВИЛЬХЕЛЬМ ФОН ХУМБОЛЬДТ НОМИ БЕРИЛДИ (ВИЛЬГЕЛЬМ ФОН ГУМБОЛЬДТ)

Бугун, 2019 йил 16январь куни Халқ таълими вазири ўринбосари С.Бабахаджаев, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси раҳбари Барбара Дамбольдт Самарқанд шаҳридаги 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришади.

Вилхелм фон Хумбольдт –немис филологи, файласуфи, тилшунослик фанининг асосчиларидан бири, давлат арбоби, дипломат. Пруссияда гимназия таълимининг ислоҳотларини амалга оширган. 1809-йилда Берлинда Университет ташкил қилган.

      Самарқанд шаҳридаги 51-ИДУМга таниқли немис файласуфи Вильхелм фон Хумбольдт номини бериш мақсадида ташриф буюрган меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси раҳбарияти кутиб олишади.

      Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 1965-йилда ташкил этилган, 1177 ўринли. Қувватига нисбатан коэффициенти 1,9. Мактаб директори Каримова Зулхумор Шавкатовна.

Ўқув кабинетлари сони 41 та. Синфлар сони 64 та бўлиб, шундан, 30 та ўзбек ва 34 та рус синфларида                          1-сменада 1200 нафар, 2-сменада 1060 нафар, жами 2260 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

         Педагог ходимлар сони 115 нафар – ҳаммаси олий маълумотли.

        Ўқитувчиларнинг 6 нафари олий, 12 нафари биринчи, 42 нафари иккинчи ва 55 нафари мутахассис тоифасига эга.

2001-йилда мактаб немис тили чуқур ўрганиладиган мактабга айлантирилди.

Меҳмонларни 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, мактаб директори, ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари қўлларида Шарқ ширинликлари билан немис тилидаги саломлашув билан кутиб олишади.

Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикасининг байроқлари илинган мактаб ҳовлисида ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари тўпланишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари С.Бобохўжаев, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси раҳбари Барбара Дамбольдт сўзга чиқди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, ёшлар таълим-тарбиясига, ўқитувчи-мураббийларга берилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг жаҳондаги тенгдошлари билан бемалол баҳслаша оладиган, мустақил фикрли авлод бўлиб камолга етиши йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилади.

Меҳмонлар тадбир иштирокчилари ва ўқувчилар билан эсдалик учун расмга тушадилар.

Шундан сўнг меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишадилар.

Меҳмонлар Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан кузатиб қўйилди.

Охирги ўзгариш вақти: 20/05/2019 09:34;   Кўрилганлиги: 65
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/press-releases/maktabga-nemis-faylasufi-vilxelm-fon-xumboldt-nomi-berildi-vilgelm-fon-gumboldt
Чоп этилган вақт: 15/07/2019 21:36
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг