Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев иштирокида халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш жараёнига бағишланган МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Самарқанд шаҳри, 2018 йил 5 июнь Самарқанд шаҳрида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев иштирокида халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш жараёнига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди. Бугунги кунда вилоятда жами 1228 та таълим муассасалари мавжуд бўлиб, шундан, 1200 та умумтаълим мактаби, 9 та махсус мактаб-интернат, 2 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритмоқда. Ўқитувчилар сони 46066 нафарни ташкил этиб, шундан, 36964 нафари олий (80, 24 фоизи), 9099 нафари (19,75 фоизи) ўрта махсус ва 3 нафари (0, 01 фоизи ) тугалланмаган олий маълумотли ўқитувчилардан иборат. Ўқитувчиларнинг 978 нафари (2,1 фоизи) олий, 4915 нафари (10,7 фоизи) биринчи, 14555 нафари (31, 6 фоизи) иккинчи ва 25618 нафари (55,6 фоизи) мутахассис тоифасига эга. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1209 та умумтаълим мактабларида 611399 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Шу жумладан, мазкур ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 56757 нафар ўқувчи якунлади. 2018-2019 ўқув йилида вилоят бўйича умумтаълим мактабларига жами 79719 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниши кутилмоқда. Инвестиция дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилги инфротузилма ва инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сонли қарори асосида 2018 йилда вилоятдаги 41 та мактабларда, шундан, 1 та янги қурилиш, 27 та реконструкция ва 13 та мукаммал таъмирлаш ишларига жами 78,171 млрд.сўм маблағ ажратилган. 2018 йилда вилоят бўйича жами 29 та умумтаълим мактаблари (25 та капитал реконструкция, 4 та капитал таъмирлаш) учун 40,890 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилган. Шу билан бирга вилоятдаги 32 та (31 таси 12х24 ва 1 таси 9х18) мактабларга спорт заллар қурилиши учун 31.070 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 10-синфлар, ўқув ишлаб чиқариш муассасалари фаолияти Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган касбий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 5 сентябрдаги №286-сонли буйруғи билан тасдиқланган 10-синф ўқувчиларига ЎИЧМ (Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалар)ларида жами 40 та касблар йўналишида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги №868-сонли ”Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 28 октябрдаги № 647-Қ-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги №341-сонли буйруғи асосида асосида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тўлиқ шакллантирилди. Вилоятда 124 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда 58 та узоқ тоғли-чўл ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб, мактаб- интернатларида жами 30216 нафар 10-синф ўқувчилари 32 та йўналишлар бўйича машғулотларга қатнашмоқда. 11 синфни тамомлагандан сўнг ўқувчиларга мутахассислиги бўйича давлат намунасидаги диплом берилади. Ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш Муҳтарам Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари давомида таълим тизимига оид берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, педагогик маҳоратини ва касбий малакасини ошириб бориш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этиш, доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлар ўтказиб боришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи асосида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 7 январдаги “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларни ташкил этиш тўғрисида”ги 7-б-сонли буйруғи тасдиқланган. Ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси бўйича барча туман (шаҳар)ларда умумтаълим мактабларининг жойлашуви, уларда яратилган шарт-шароитлар фан ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб, аниқ, табиий, гуманитар ва филология фан йўналиши бўйича таянч мактаблари ташкил этилди. Унга кўра, вилоят бўйича 261 та таянч мактаблар уларда жами 723 та гуруҳлар ташкил этилди. Юқоридаги 261 та таянч мактабларидаги 723 та гуруҳларнинг ҳар бирида 30-35 нафаргача ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Вилоятдаги 261 та таянч мактабларидаги 723 та гуруҳларда (СамДУ билан ҳамкорликда) жами 1286 нафар тренер ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди. Республика таълим маркази томонидан февраль-март ойларида аниқ ва табиий, гуманитар ва филологиялари йўналишида видео-семинар ўқувлари ўтказилиб, семинар материаллари туман (шаҳар) фан методистлари томонидан вилоятдаги 261 та таянч мактаблари тренер ўқитувчилари ва фан ўқитувчиларига етказиб берилди. Жорий йилнинг 4-14 июнь кунлари Республика таълим маркази томонидан тайёрланган он-лайн тест орқали барча фанлар кесимида таянч мактаблар ўқитувчиларининг машғулотлар давомида олган билими синовдан ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 1-синфларида 5 кунлик ўқиш тизимига ўтилди. Янги ўқув йилидан бошлаб 1-4 синфларнинг барчасида 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилади. 2018 йил 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан ўтказиладиган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш белгиланган. Ушбу нуфузли танловда Булунғур туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Бекзод Ашуров саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. АКТ билан таъминланиш Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасасаларида 1008 нафар олий маълумотли информатика фани ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Шундан, 7 нафари (0,7 фоиз) олий, 70 нафари (6,9 фоиз) биринчи, 328 нафари (32,5 фоизи) иккинчи ва 603 нафари (59,8 фоиз) мутахассис тоифасига эга ўқитувчиларни ташкил этади. 2018 йилда вилоятдаги 67 та таълим муассасалари Таълимда Глобал Ҳамкорлик гранти бўйича 1018 тўплам электрон доска ва компьютер техникаси билан таъминланган. Шунингдек, “5-9 синф ўқувчиларининг информатика ва чет тили фанларидан таълим сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида жорий йилда яна 185 тўплам компьютер техникаси билан таъминланмоқда. Инновацион олимпиада Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланишида ҳам педагогларга фарзандлар таълим-тарбиясига янада масъулият билан ёндашиш, ота-оналар билан доимий мулоқотда бўлиш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш баробарида уларни замонавий билимларни пухта эгаллаган, Ватанга фидойи, содиқ инсонлар этиб тарбиялашдек масъулиятли ва шарафли вазифа юклатилган. 2018 йилнинг 13, 14, 15 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 апрелдаги 90-сонли буйруғига асосан физика фанидан ўтказилган иқтидорли ўқувчилар инновацион олимпиадасининг республика босқичида барча вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 56 нафар 8-9-10-синф ўқувчилари иштирок этиб, ушбу танловда вилоятимиз жамоаси 3 та совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар 11-ИДУМ 9-синф ўқувчиси Юсупов Мероншох 1-ўринни, Самарқанд шаҳар 1-ИДУМ 10-синф ўқувчиси Қиличов Миркамол 1-ўринни, Самарқанд шаҳар 1-ИДУМ 8-синф ўқувчиси Ғуломов Иброхим 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, инновацион олимпиаданинг вилоят босқичида математика, информатика, кимё, биология, тарих фанларидан ғолибликни эгаллаган 39 нафар иқтидорли ўқувчиларимиз инновацион олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олиб, 13 нафар ўқувчи олимпиаданинг республика босқичида ғолиб деб топилди. Дарсликлар таъминоти 2017-2018 ўқув йилида 297 номдаги 1-, 4-, 6-, 7- ва 10-синф жами 4073634 нусха дарсликлар умумтаълим мактабларига етказилди. 2018-2019 ўқув йилида 1-, 2-, 11-синфлари учун жами 3297598 дона дарсликларга буюртмалар шакллантирилган. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муасссасаларида “2018 йил июнь-июль ойлари жисмоний жиҳатдан яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган дарсликларнинг тўпламини бутлаш ҳамда қайта тақсимоти ойлиги” деб элон қилинган бўлиб, янги ўқув йилида умумтаълим мактаби ўқувчиларини дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида жойларда кутубхоначилар билан семенарлар ташкил этилмоқда. Ёзги оромгоҳларнинг мавсумга тайёрлиги 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятда жами 78 та ёзги дам олиш оромгоҳлари, шундан, 23 та доимий оромгоҳда 9 630 нафар, 55 та кундузги оромгоҳларда 11500 нафар, жами 21 130 нафар болалар дам олиши режалаштирилган бўлиб, 55 та кундузги оромгоҳнинг барчаси умумтаълим мактабларида ташкил этилди. 23 та доимий оромгоҳларнинг 13 таси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли бўлиб, уларда жами 412 нафар педагоглар фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Жумладан, 5 нафар бош етакчи, 23 нафар бош тарбиячи, 91 нафар гуруҳ етакчиси, 118 нафар гуруҳ тарбиячиси, 23 нафар мусиқа раҳбари, 27 нафар спорт мураббийси, 102 нафар тўгарак раҳбари, 23 нафар кутубхоначилардир. 412 нафар педагог ходимлар учун 2018 йилнинг 4-8 май кунлари вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилди ва уларга махсус ўқув-курсни тугатганлиги бўйича маълумотнома берилди. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 февралдаги 133-Ф-сонли фармойишида ёз мавсуми давомида кундузги оромгоҳларда болаларнинг бир кунлик ўртача овқатланиш пули 3600 сўмни, бир нафар бола учун амалга ошириладиган тўлов миқдори ҳомийлар ҳисобидан 2700 сўм (75%), ота-оналар томонидан 900 сўм (25%) этиб белгилаш бўйича ҳамда кундузги соғломлаштириш оромгоҳларининг бир бола учун 10 кунлик озиқ-овқат меъёри ҳамда кундузги оромгоҳнинг кундалик фаолияти соат 08.30 дан 14.00 гача этиб белгиланган. Доимий ва кундузги оромгоҳларга жалб қилинмаган ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Марказий аппарат мажлисининг 2018 йил 15 майдаги 4-сонли баёни билан мактабдан ташқари ва умумтаълим мактабларида “Ёз концепцияси” фаолият кўрсатиши белгиланган. “Ёз концепцияси” доирасида Барча умумий ўрта таълим мактаблари қошида соғломлаштириш майдончалари, “Баркамол авлод” болалар марказларида қизиқишлар бўйича тўгарак машғулотлари ва туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида китобхонлик машғулотлари ташкил этилади. Таълим муассасаларида маданий – маърифий ва спорт тадбирлари жорий йил 15 июндан 15 августигача ҳафтанинг душанба-жума кунлари давомида ўқувчилар ёшига мувофиқ тартибда ташкил этилади. Таълим муассасаларида белгиланган вақтларда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари, мусиқа тўгараги каби турли тадбирлар ташкил этилади. Ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар таълим муассасаларида ташкил этиладиган барча маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб этилади. Тўгараклар фаолияти Умумтаълим мактабларидаги фан тўгаракларига 252927 нафар, спорт тўгаракларига 118055 нафар, мусиқа тўгаракларига 6294 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида туман, шаҳарлардан олинган маълумотларга асосан бугунги кунда вилоятда жами 611399 нафар ўқувчиларнинг 512732 нафари (83,8%) тўгаракларга жалб этилган. Жумладан, “Баркамол авлод” болалар марказларида 13255 нафар (2,2%), Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 7137 нафар (1,2%), Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 29337 нафар (4,8%), Мактабдаги фан тўгаракларида 463003 нафар (75,6%) болалар жалб қилинган. Ўқувчиларни бадиий адабиёт ўқишга қизиқтириш бўйича амалга оширилган ишлар Вилоятдаги жами 137 та, шундан бошқарма тасарруфида 1 та, туман, шаҳарларда 16 та ва умумтаълим мактабларида 120 та АРМ ҳамда умумтаълим мактабларидаги 1088 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоятдаги ахборот-кутубхоналарда жами китоб фонди 1.689.056 донани ташкил этиб, шундан, 589.053 таси ахборот-ресурс марказларида, 1.100.003 донаси мактаб кутубхоналари ҳисобига тўғри келади. 1.689.056 дона бадиий адабиётнинг 590.875 таси болалар, 585.585 таси бадиий, 203.808 таси ўқув-методик, 256.943 таси сиёсий-иқтисодий, 51.845 таси маълумотнома ва лўғат кўринишдаги адабиётлардир. Ахборот-ресурс марказлари ўртасида ўтказилган кўрик-танловларнинг республика босқичида фахрли ўринлар қўлга киритилди. “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - “СПАРК” автомашинаси билан тақдирланди. Вилоятдаги барча ахборот-кутубхона муассасаларида “Китобхонлар байрами” доирасида 2018 йилнинг 10 мартидан 10 апрелигача “Бир фарзандга-уч китоб” акцияси, “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбирлари ўтказилди. Худди шунингдек, ҳар ойнинг охирги шанба куни вилоятдаги умумтаълим муассасаларида ўтказилаётган “Китоб тақдимоти” тадбирларига ҳам ёзувчи-шоирлар таклиф этилмоқда. . Давлат мукофотлари Ўтган ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган иш режа, соҳалар бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури, қарор ва буйруқлар асосида вилоятимиз халқ таълими тизимида ҳам бир қатор ишлар олиб борилиб, кўплаб ютуқларга эришилди. Фидокорона меҳнатлари, халқ таълими соҳасидаги ютуқлари учун бугунги кунга қадар 373 нафар тажрибали ўқитувчи ва мураббийларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлишди. Жумладан, 2017 йилда 6 нафар халқ таълими ходимлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди. Қўшимча маълумот олиш учун: Телефон: (0366) 233-63-03 Web-site: pastdargom.xtb.uz, E-mail: samarqand_vxtb@xtv.uz Масъул: Дилором Абдураҳмонова (93)996-61-28

Охирги ўзгариш вақти: 18/06/2018 16:47;   Кўрилганлиги: 9
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/press-releases/viloyat-xalq-talimi-boshqarmasi-boshligi-ryuldashev-ishtirokida-xalq-talimi-tizimida-oquv-tarbiya-jarayoniga-ilgor-pedagogik-va-axborot-kommunikatsiya-texnologiyalarini-samarali-joriy-etish-jarayoniga-bagishlangan-matbuot-anjumani
Чоп этилган вақт: 23/03/2019 15:19
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг