Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар” мавзусидаги медиа-тур ПРЕСС-РЕЛИЗИ

“Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар” мавзусида медиа-тур

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойишининг қабул қилиниши соҳада бу борада тизимли ишларни олиб боришга кенг имкон яратиб берди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантириш ва ўқувчиларда китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

         Бугунги кунда халқ таълими тизимида 9576 та ахборот-кутубхона муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 12 таси вилоят, 199 таси туман (шаҳар) ва 928 таси мактаб ахборот-ресурс марказлари ҳамда 8648 таси мактаб кутубхоналари ҳисобланади. Уларга жами 4 047 738 нафар ўқувчилар аъзо бўлган.

Ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналарда бугунги кунда жами 23 млн. дан ортиқ китоб фонди мавжуд. Уларнинг китоб фондини бойитиш мақсадида ҳар йили ўқувчиларга синфдан ташқари мутолаа учун бадиий адабиётлар харид қилинади.

2014 йилда 1-4 синф ўқувчиларига мўлжалланган 27 номдаги жами 847 293 нусха бадиий адабиётлар харид қилинган бўлса, жорий йилда 5-9-синф ўқувчилари учун “Мактаб кутубхонаси” туркумида 28 номдаги 1,2 млн нусха жаҳон ва ўзбек болалар адабиётининг сара асарлари харид қилинмоқда.

Ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида турли маданий-маърифий, интеллектуал тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш мақсадида таълим муассасаларида “Китоб тақдимоти”, “Адабиёт кунлари”, “Китобим-офтобим” номли маърифий тадбирлар, “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири ва ота-оналар иштирокида “Бир фарзандга - уч китоб” акцияларини ҳамда “Энг яхши китобхон ўқувчи” ва “Китобхон мактаб” танловларини ўтказиш йўлга қўйилган.

Таълим муассасаларида ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида китобхонлик муҳитини яратиш мақсадида умумтаълим мактабларида “Китобхонлик соатлари”ни ташкил қилиш, хонадонларда оилавий кутубхона ташкил этиш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ота-оналар ўртасида оилавий китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши китобхон оила” республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2016 йилдан бошлаб ахборот-кутубхона муассасаларида “Мутолаа маданияти” ҳафталиги ташкил этилди. Ҳафталик доирасида болалар адабиёти кўргазмаси, болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, тақдимотлар, турли викторина ва интеллектуал танловлар, маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари ва анжуманлар ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда болалар ёзувчи ва шоирлари иштирокида on-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшларнинг китоблари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилиб, мактаб кутубхоналарига тарқатиб келинмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан китобхонликни тарғиб қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда жами 587 номдаги электрон ахборот-таълим ресурслари яратилган ва амалиётга жорий этилган. Улардан 119 номдагиси вазирлик буюртмасига асосан бошқа ташкилотлар томонидан, қолган 468 номдагиси Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан яратилган.

Жумладан, Мультимедиа маркази томонидан 2014 йилда 76 номдаги, 2015 йилда 93 номдаги, 2016 йил давомида эса 134 номдаги электрон дарсликлар, видео ва аудиодарслар, интерактив ва анимацияли виртуал лаборатория ишлари, тестлар, таълимий ўйинлар, бошқа қўшимча таълим ресурслари тайёрланган.

Мазкур методик қўлланмалар ва электрон ахборот-таълим ресурсларининг электрон варианти Халқ таълими вазирлигининг www.eduportal.uz ахборот-таълим порталининг “Электрон кутубхона” бўлимига юклаб олиш ва фойдаланиш учун жойлаштирилди.

2017 йил 24 февраль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ёшлар ва китобхонлик: анъанавий ва замонавий усуллар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур иштирокчилари Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 328-мактабга ташриф буюриб, мазкур муассаса мисолида тизимда китобхонликни тарғиб қилиш, бунда замонавий АКТ имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар билан танишадилар.

Тадбир доирасида болалар адабиёти кўргазмаси, намунавий мактаб кутубхонаси фаолияти, таниқли болалар ёзувчи ва шоирлари билан ижодий учрашувлар, умумтаълим фанларини ўқитишда электрон дарслик ва ахборот ресурслардан унумли фойдаланиш, замонавий АКТдан фойдаланган ҳолда дарсларни ўтиш жараёнлари намойиш этилади.

Бошқарма ахборот хизмати

Телефон: 233-37-65

E-mail: samarqand_vxtb@xtv.uz

www.pastdargom.xtb.uz


Киритилган вақти: 01/03/2017 08:25;   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/press-releases/yoshlar-va-kitobxonlik-ananaviy-va-zamonaviy-usullar-mavzusidagi-media-tur-press-relizi
Чоп этилган вақт: 24/05/2019 20:40
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг