Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

“Халқ таълими” журнали

“Халқ таълими” журнали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг илмий-методик журнали бўлиб у 1918 йил декабрь ойидан чиқа бошлаган. Журнал ЎзМАА томонидан 2013-йил 4-мартда қайтадан рўйхатга олиниб, 0104-рақамли гувоҳнома берилган.

“Халқ таълими” журнали бугунги кунда мактабгача, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим  тизимининг илмий, назарий асосларини, таълим технологиялари, мамлакатимиз ва хорижий таълим соҳасидаги янгиликларни холис ва ҳаққоний тарзда ёритувчи  нашрлардан биридир. 

Журналда мамлакатимизда таълим тизимига оид қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда халқ таълимининг бугуни ва истиқболини ифода этувчи илмий асосланган таҳлилий мақолалар бериб бориш ҳам кўзда тутилган.  Шунингдек, ўқитишнинг илғор тажрибаларини тарғиб этиш, соҳадаги ижобий ютуқларни умумлаштириш ва оммалаштириш, тадқиқотчиларнинг педагогика ва психология йўналишидаги тадқиқотлари натижалари, ўқитиш методикасига доир янгиликлар, илмий мақолалар билан кўп минг сонли журналхонларни таништириб боришда таҳририят ўз олдига аниқ мақсадларни белгилаб олди.

“Халқ таълими” журналини педагогика фанлари бўйича фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиши зарур бўлган журналлар рўйхатига киритиш режалаштирилган. Шу боис, журналга тақдим этилаётган илмий-методик мақолаларда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги аннотация, таянч тушунчалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилиши ҳамда мутахассисларнинг ички ва ташқи тақризи бўлиши шартлигини журналхонларга маълум қиламиз. Енди сиз таҳририятга оид барча янгиликларни журналимизнинг янгиланган www.xtjurnal.zn.uz сайтига мобил алоқа воситалари орқали ҳам кириб, ўзингизга керакли  маълумотларни олишингиз мумкин. 


Бош муҳаррир: Сарвар Махмудов
Бош муҳаррир ўринбосари: 
Обуна индекси: 904, иловаси индекси 924
Таҳририят манзили: 100129. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30.
Телефон: 0 (371) 239-27-13, 
Факс: 0 (371) 239-27-14. 
Email: xalq_talimi@xtv.uz


Охирги ўзгариш вақти: 29/11/2017 07:57;   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/publications/xalq-talimi
Чоп этилган вақт: 17/09/2019 14:13
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг