Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МАТБУОТ АНЖУМАНИ -2018

2018 йил 5 июнь куни Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев иштирокида халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2018 йил 5 июнь куни Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев иштирокида халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Ибодуллаев олиб борди. Анжуманда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Д.Юлдашев 2018 йилги Инвестиция дастури, ўқув ишлаб чиқариш муассасалари фаолияти, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, педагогик маҳоратини ва касбий малакасини ошириб бориш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этиш, доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлар ўтказиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи асосида ташкил этилган аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактаблар фаолияти, янги ўқув йилидан бошлаб бошланғич синфларнинг барчасида ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилиши, 2018 йил 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан ўтказиладиган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёни, таълим муассасаларининг АКТ билан таъминланиши, дарсликлар таъминоти, ёзги оромгоҳларнинг мавсумга тайёрлиги ва “Ёз концепцияси” доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, тўгараклар фаолияти, ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди. Таълим муассасасининг инглиз тили, биология ва бошланғич таълим фани ўқитувчилари дарс жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш методлари тўғрисида тақдимот қилдилар. Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилиб, келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Бошқарма ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 05/06/2018 16:25;   Кўрилганлиги: 236
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/seminars-briefings/matbuot-anjumani-2018
Чоп этилган вақт: 16/10/2019 07:54
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг