Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Соғлом турмуш – соғлом келажак

2017 йил 2 март куни Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабида Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Ҳакимова, ФХДЁ бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, туман марказий шифохонаси шифокорлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда умумтаълим мактабларининг Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раҳбарлари иштирокида Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг “Соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги вилоят семинари ўтказилди.

Тадбирда таълим муассасаси директори Д.Ибрагимова, туман марказий шифохонаси акушер-гинекологи Д.Норматова, вилоят халқ таълими бошқармаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Г.Салимова, маҳалла фаоли, отинойи Ойбуви Раззоқова сўзга чиқиб, ўсиб келаётган қизларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этишнинг аҳамияти тўғрисида маъруза қилдилар.

Мактаб гимнастикачи қизларининг чиқишлари, “Ораста қизлар” тўгараги фаолияти йиғилганларда катта таассурот қолдирди.


Киритилган вақти: 25/03/2017 12:24;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/seminars-briefings/soglom-turmush-soglom-kelajak
Чоп этилган вақт: 17/06/2019 20:17
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг