Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш – янги муваффақиятлар омили

2017 йил 4 март куни Самарқанд шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими томонидан “Таълим сифати самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинги мутахассислари, барча шаҳар, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбарлари, умумтаълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. 

Семинар йиғилишида вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими бошлиғи Умар Қаршибоев “Ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларига глобал таълим дастури орқали берилган ахборот коммуникация технологиялари ва улардан таълим сифатини оширишда самарали фойдаланиш”, Самарқанд тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудир ўринбосари Баҳриддин Мардонов “Таълим сифатини ошириш ва таълим муассасаларида методик хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича устувор вазифалар тартибини ишлаб чиқиш”, Самарқанд тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари Шоира Негматова “Таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтингини аниқлаш тартиби ҳамда умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш” мавзусида маърузалар қилишди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул   қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 04/03/2017 08:48;   Кўрилганлиги: 125
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/seminars-briefings/talim-sifati-va-samaradorligini-oshirish-yangi-muvaffaqiyatlar-omili
Чоп этилган вақт: 21/07/2019 07:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг