Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Д.Юлдашевнинг халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш жараёни тўғрисида МАЪРУЗАСИ

Ассалому алайкум, қадрли анжуман иштирокчилари! Ҳурматли журналистлар! Мустақил юртимизда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида халқимиз фаровонлиги, жамиятимиз равнақи, фарзандлар камоли ва таълим-тарбияси йўлида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Вилоят халқ таълими тизимида 2017-2018 ўқув йилида жами 1228 та таълим муассасалари, шундан, 1200 та умумтаълим мактаблари, 9 та махсус мактаб-интернат, 2 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритмоқда. Ўқитувчилар сони 46066 нафарни ташкил этиб, шундан, 36964 нафари олий (80 %), 9099 нафари (19,75 %) ўрта махсус ва 3 нафари (0, 01 % ) тугалланмаган олий маълумотли ўқитувчилардан иборат. Ўқитувчиларнинг 978 нафари (2,1 фоизи) олий, 4915 нафари (10,7 фоизи) биринчи, 14555 нафари (31, 6 фоизи) иккинчи ва 25618 нафари (55,6 фоизи) мутахассис тоифасига эга. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1209 та умумтаълим мактабларида 611399 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Шу жумладан, мазкур ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 56757 нафар битирувчилар якунлаб, ушбу битирувчиларининг 52473 нафари ўзбек тилида, 3080 нафари рус тилида ҳамда 1204 нафари тожик тилидаги умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олишди. Маълумотларга кўра, жами 56757 нафар 9-синф битирувчиларининг 3,5-4 фоизи академик лицейларда таълимнинг кейинги босқичини давом эттириш истагини билдирган. 2018-2019 ўқув йилида вилоят бўйича умумтаълим мактабларига жами 73841 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниши кутилмоқда. Инвестиция дастури.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилги инфротузилма ва инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сонли қарори асосида 2018 йилда вилоятдаги 41 та мактабларда, шундан, 1 янги қурилиш, 27 та реконструкция ва 13 та мукаммал таъмирлаш ишларига жами 78,171 млрд.сўм маблағ ажратилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Ж.А.Раматов бошчилигида Самарқанд шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январь куни Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган 11-сонли йиғилиш баёнига кўра, 2018 йилда вилоят бўйича жами 29 та умумтаълим мактаблари (25 та капитал реконструкция, 4 та капитал таъмирлаш) учун 40,890 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга вилоятдаги 32 та (31 таси 12х24 ва 1 таси 9х18) мактабларга спорт заллар қурилиши учун 31.070 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарори кўра, 2018 йилда 76 та таълим муассасаларида 229 та энерго тежамкор иситиш қозонларга алмаштириш кўзда тутилган. Дарсликлар таъминоти 2017-2018 ўқув йилида 297 номдаги 1-, 4-, 6-, 7- ва 10-синф жами 4073634 нусха дарсликлар умумтаълим мактабларига етказилган. 1-, 2-, 11-синфлари учун жами 3297598 дона дарсликларга буюртмалар шакллантирилган. 2017-2018 ўқув йилида 4,5,7-синфларга фанлар бўйича1412 дона, чет тилларидан жами 2645 дона электрон дарсликлар етказиб берилган. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муасссасаларида “2018 йил июн-июл ойлари жисмоний жиҳатдан яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган дарсликларнинг тўпламини бутлаш ҳамда қайта тақсимоти ойлиги” деб элон қилинган бўлиб, янги ўқув йилида умумтаълим мактаби ўқувчиларини дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида жойларда кутубхоначилар билан семенарлар ташкил этилмоқда. 10-синфлар, ўқув ишлаб чиқариш муассасалари фаолияти Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августда бўлиб ўтган селектор йиғилишида берилган топшириқларига биноан Ўзбекистон Республикасида 11 йиллик таълим тизимига ўтиш юзасидан кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг талаб ва истаклари ўрганилиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди. Вилоятда 1029 умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилган. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган касбий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 5 сентябрдаги №286-сонли буйруғи билан тасдиқланган 10-синф ўқувчиларига ЎИЧМ (Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалар)ларида жами 40 та касблар йўналиши асосида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги №868-сонли ”Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 28 октябрдаги № 647-Қ-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги №341-сонли буйруғи асосида асосида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тўлиқ шакллантирилган. Вилоятда 124 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда 58 та узоқ тоғли-чўл ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб, мактаб- интернатларида жами 30216 нафар 10-синф ўқувчилари 32 та йўналишлар бўйича машғулотларга қатнашмоқда. 11-синфни тамомлагандан сўнг ўқувчиларга мутахассислиги бўйича давлат намунасидаги диплом берилади. Ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш Муҳтарам Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари давомида таълим тизимига оид берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, педагогик маҳоратини ва касбий малакасини ошириб бориш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этиш, доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлар ўтказиб боришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи асосида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 7 январдаги “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларни ташкил этиш тўғрисида”ги 7-б-сонли буйруғи тасдиқланган. Ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси бўйича барча туман (шаҳар)ларда умумтаълим мактабларининг жойлашуви, уларда яратилган шарт-шароитлар фан ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб, аниқ, табиий, гуманитар ва филология фан йўналиши бўйича таянч мактаблари ташкил этилди. Унга кўра, вилоят бўйича 261 та таянч мактабларда жами 723 та гуруҳлар ташкил этилди. Юқоридаги 261 та таянч мактабларидаги 723 та гуруҳларнинг ҳар бирида 30-35 нафаргача ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. СамДУ ўқитувчилари билан ҳамкорликда вилоятдаги 261 та таянч мактабларидаги 723 та гуруҳларда жами 1286 нафар тренер ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди. Республика таълим маркази томонидан февраль-март ойларида аниқ ва табиий, гуманитар ва филология йўналишида видео-семинар ўқувлари ўтказилиб, семинар материаллари туман (шаҳар) фан методистлари томонидан вилоятдаги 261 та таянч мактаблари тренер ўқитувчилари ва фан ўқитувчиларига етказиб берилди. Фанлар кесимида ташкил этилган таянч мактабларида ўтказиладиган ўқув машғулотларида методистлар, тренер ўқитувчилар ва фан ўқитувчилари белгиланган методик кунларида фаол иштирок этишди. Ўқув йили давомида туман (шаҳар)ларда ташкил этилган таянч мактабларида барча туман (шаҳар) фан методистлари ва теренр ўқитувчилари учун фанлар йўналишида СамДУ ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқув семинарлари ва маҳорат дарслари ташкил этилиб, методистлар ва тренер ўқитувчилар ўзаро тажриба алмашдилар. Жорий йилнинг 4-14 июнь кунлари Республика таълим маркази томонидан тайёрланган он-лайн тест орқали барча фанлар кесимида таянч мактаблар ўқитувчиларининг машғулотлар давомида олган билими синовдан ўтказилмоқда. АКТ билан таъминланиш Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасасаларида 1008 нафар олий маълумотли информатика фани ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Шундан, 7 нафари (0,7 фоиз) олий, 70 нафари (6,9 фоиз) биринчи, 328 нафари (32,5 фоизи) иккинчи ва 603 нафари (59,8 фоиз) мутахассис тоифасига эга ўқитувчиларни ташкил этади. Ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш бўйича бир қатор чора тадбирлар белгиланган. Жумладан, 2018 йилда вилоятдаги 67 та таълим муассасалари Таълимда Глобал Ҳамкорлик гранти бўйича 1018 тўплам электрон доска ва компьютер техникаси билан таъминланган. Шунингдек, “5-9 синф ўқувчиларининг информатика ва чет тили фанларидан таълим сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида жорий йилда яна 185 тўплам компьютер техникаси билан таъминланмоқда. Инновацион олимпиада Мамлакатимизда эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг соғлом ва баркамол, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб вояга етиши, илм-фан, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини чуқур эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланишида ҳам педагогларга фарзандлар таълим-тарбиясига янада масъулият билан ёндашиш, ота-оналар билан доимий мулоқотда бўлиш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш баробарида уларни замонавий билимларни пухта эгаллаган, Ватанга фидойи, содиқ инсонлар этиб тарбиялашдек масъулиятли ва шарафли вазифа юклатилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4-банди-Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўлимида ҳам таълим тизими ходимларининг вазифаси янада аниқ кўрсатиб берилган. Муҳтарам Президентимиз “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, дея таъкидлаганлар. Албатта, юртимизда иқтидорли ва истеъдодли ёшларимиз сони ортиб, ўқувчиларимиз илм-фан чўққиларини эгаллаётганлиги, дунёда Ўзбекистон номини шарафлаб, унга муносиб авлод бўлиб камолга етаётганлиги барчамизнинг қалбимизга фахр-ифтихор бағишлайди. 2018 йилнинг 13, 14, 15 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида физика фанидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 апрелдаги 90-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фанлар бўйича билим ва малакаларини алмашишларига ҳамда фанлардан олган билимларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида ўтказилган иқтидорли ўқувчилар инновацион олимпиадасининг республика босқичида барча вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 56 нафар 8-9-10-синф ўқувчи-лари иштирок этиб, ушбу танловда вилоятимиз жамоаси 3 та совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар 11-ИДУМ 9-синф ўқувчиси Юсупов Мероншох 1-ўринни, Самарқанд шаҳар 1-ИДУМ 10-синф ўқувчиси Қиличов Миркамол 1-ўринни, Самарқанд шаҳар 1-ИДУМ 8-синф ўқувчиси Ғуломов Иброхим 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, инновацион олимпиаданинг вилоят босқичида математика, информатика, кимё, биология, тарих фанларидан ғолибликни эгаллаган 39 нафар иқтидорли ўқувчиларимиз инновацион олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олиб, 13 нафар ўқувчи олимпиаданинг республика босқичида ғолиб деб топилди. Билимлар беллашуви 2018 йил 27-28 апрель кунлари ўтказилган Билимлар беллашувининг вилоят босқичида 418 нафар 7-8 синф ўқувчилари иштирок этиб, 28 нафар ўқувчи биринчи, 35 нафар ўқувчи иккинчи ва 35 нафар ўқувчи учинчи ўринларни эгаллади ҳамда ушбу ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган 28-нафар ўқувчи Республикада ташкил этилган «Қуёшли» интеллектуал ёзги дам олиш оромгоҳида дам олиши режалаштирилган. Фан олимпиадаси 2018 йил 23-25 март кунлари Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган 781 нафар 9-10-синф ўқувчилари қатнашиб, умумтаълим фанларидан 9-синфлар бўйича 91 нафар, 10-синфлар бўйича 52 нафар ўқувчи ғолибликни эгаллади. Совринли 1-5 ўринларни эгаллаган ўқувчиларга халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг махсус сертификати, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-26 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Республика ўқувчи-қизлар саммити”да йўналишлар бўйича 30 та номинациядан 4 та йўналишда вилоят ўқувчи-қизлари ғолиб деб топилди. Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 1200 та умумтаълим мактабларида “Профилактика инспектори ва маҳалла раисларининг ўқувчилар билан ишлаш хонаси” ташкил этилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг бевосита профилактикаси билан ишлаш натижасида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга эришилмоқда. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшларни барқарор шахсий, ижтимоий-психологик ривожлантириш ҳамда Ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида “Муваффақият мактаби”, “Мунозара клуби” ва “Заковат” интеллектуал ўйини лойиҳалари, “Қизларжон”, “Вақт” клублари бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим муассасаларида фаолияти йўлга қўйилди ва ўз самарасини бермоқда. Ёзги оромгоҳларнинг мавсумга тайёрлиги 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятда жами 78 та ёзги дам олиш оромгоҳлари, шундан, 23 та доимий оромгоҳда 9630 нафар, 55 та кундузги оромгоҳларда 11500 нафар, жами 21130 нафар болалар дам олиши режалаштирилган бўлиб, 55 та кундузги оромгоҳнинг барчаси умумтаълим мактабларида ташкил этилди. 23 та доимий оромгоҳларнинг 13 таси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли бўлиб, доимий оромгоҳларда жами 412 нафар педагоглар фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Жумладан, 5 нафар бош етакчи, 23 нафар бош тарбиячи, 91 нафар гуруҳ етакчиси, 118 нафар гуруҳ тарбиячиси, 23 нафар мусиқа раҳбари, 27 нафар спорт мураббийси, 102 нафар тўгарак раҳбари, 23 нафар кутубхоначилардир. 412 нафар педагог ходимлар учун 2018 йилнинг 4-8 май кунлари вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилди ва уларга махсус ўқув-курсни тугатганлиги бўйича маълумотнома берилди. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 февралдаги 133-Ф-сонли фармойишида ёз мавсуми давомида кундузги оромгоҳларда болаларнинг бир кунлик ўртача овқатланиш пули 3600 сўмни, бир нафар бола учун амалга ошириладиган тўлов миқдори ҳомийлар ҳисобидан 27000 сўм (75%), ота-оналар томонидан 9000 сўм (25%) этиб белгилаш бўйича ҳамда кундузги соғломлаштириш оромгоҳларининг бир бола учун 10 кунлик озиқ-овқат меъёри ҳамда кундузги оромгоҳнинг кундалик фаолияти соат 08.30 дан 14.00 гача этиб белгиланган. Доимий ва кундузги оромгоҳларга жалб қилинмаган ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Марказий аппарат мажлисининг 2018 йил 15 майдаги 4-сонли баёни билан мактабдан ташқари ва умумтаълим мактабларида “Ёз концепцияси” фаолият кўрсатиши белгиланган. Бу юзасидан бошқарманинг йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Ёз концепцияси” жойларга ижро учун юборилди. “Ёз концепцияси” доирасида Барча умумий ўрта таълим мактаблари қошида соғломлаштириш майдончалари, “Баркамол авлод” болалар марказларида қизиқишлар бўйича тўгарак машғулотлари ва туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида китобхонлик машғулотлари ташкил этилади. Таълим муассасаларида маданий – маърифий ва спорт тадбирлари жорий йил 15 июндан 15 августигача ҳафтанинг душанба-жума кунлари давомида ўқувчилар ёшига мувофиқ тартибда ташкил этилади: умумтаълим мактабларининг 1-6-синф ўқувчилари учун соат – 08:00дан - 12:00гача; умумтаълим мактабларининг 7-10-синф ўқувчилари учун соат – 17:00дан - 20:00гача. Таълим муассасаларида белгиланган вақтларда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари, мусиқа тўгараги каби турли тадбирлар ташкил этилади. Тадбирлар таълим муассасалари раҳбарлигида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси ва жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан ҳамда бошқа ўқитувчиларнинг навбатчилиги асосида ташкил этилади. Ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар таълим муассасаларида ташкил этиладиган барча маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб этилади. Мазкур тадбирлар ва барча машғулотлар ўқувчилар учун бепул амалга оширилади. Таълим муассасалари ўз фаолиятини одатдаги тартибда, режа бўйича олиб боради. Ушбу тадбирлар ва машғулотлар таълим муассасаларининг асосий фаолиятига халақит бермаган ҳолда амалга оширилади. Тўгараклар фаолияти Умумтаълим мактабларидаги фан тўгаракларига 252927 нафар, спорт тўгаракларига 118055 нафар, мусиқа тўгаракларига 6294 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида туман, шаҳарлардан олинган маълумотларга асосан бугунги кунда вилоятда жами 611399 нафар ўқувчиларнинг 512732 нафари (83,8%) тўгаракларга жалб этилган. Жумладан, “Баркамол авлод” болалар марказларида 13255 нафар (2,2%), Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 7137 нафар (1,2%), Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 29337 нафар (4,8%), Мактабдаги фан тўгаракларида 463003 нафар (75,6%) болалар жалб қилинган. Ўқувчиларни бадиий адабиёт ўқишга қизиқтириш бўйича амалга оширилган ишлар. Вилоятдаги жами 137 та, шундан бошқарма тасарруфида 1 та, туман, шаҳарларда 16 та ва умумтаълим мактабларида 120 та АРМ ҳамда умумтаълим мактабларидаги 1088 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоятдаги ахборот-кутубхоналарда жами китоб фонди 1.689.056 донани ташкил этиб, шундан, 589.053 таси ахборот-ресурс марказларида, 1.100.003 донаси мактаб кутубхоналари ҳисобига тўғри келади. 1.689.056 дона бадиий адабиётнинг 590.875 таси болалар, 585.585 таси бадиий, 203.808 таси ўқув-методик, 256.943 таси сиёсий-иқтисодий, 51.845 таси маълумотнома ва луғат кўринишдаги адабиётлардир. Ахборот-кутубхона муассасаларининг фойдаланувчилар сони 808.205 нафарни ташкил этади. Шундан, 647.445 нафари 16 ёшгача, 93.678 нафари 16 ёшдан юқорилардир. Ахборот-ресурс марказлари ўртасида ўтказилган кўрик-танловларнинг республика босқичида фахрли ўринлар қўлга киритилди. Жумладан, “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - “СПАРК” автомашинаси билан тақдирланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим муассасаларида қатор ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Вилоятдаги барча ахборот-кутубхона муассасаларида “Китобхонлар байрами” доирасида 2018 йилнинг 10 мартидан 10 апрелигача “Бир фарзандга-уч китоб” акцияси, “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбирлари ўтказилди. Худди шунингдек, ҳар ойнинг охирги шанба куни вилоятдаги умумтаълим муассасаларида ўтказилаётган “Китоб тақдимоти” тадбирларига ҳам ёзувчи-шоирлар таклиф этилмоқда. . Давлат мукофотлари Ўтган ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган иш режа, соҳалар бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури, қарор ва буйруқлар асосида вилоятимиз халқ таълими тизимида ҳам бир қатор ишлар олиб борилиб, кўплаб ютуқларга эришилди. Фидокорона меҳнатлари, халқ таълими соҳасидаги ютуқлари учун бугунги кунга қадар 373 нафар тажрибали ўқитувчи ва мураббийларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлишди. Жумладан, 2017 йилда 6 нафар халқ таълими ходимлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди. Келгусидаги режалар 1. Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича энг илғор замонавий педагогик технологияларни амалиётга жорий этиш. 2. Бошқарманинг 2018 йил 21 майдаги 130-сонли буйруғига асосан, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, бошқарма тасарруфидаги умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинаётган педагог кадрлар сифат таркибининг доимий мониторингини олиб бориш мақсадида вакант иш ўринларига ҳужжат топширган ўқитувчиларнинг мутахассис ва касбий тайёргарлигини суҳбатдан ўтказувчи ишчи гуруҳлари тузиш ва мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли хулосалар бериш. 3. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаси қувватига нисбатан ўқувчилар сони 1,5 коэффициентдан ошадиган, шунингдек, филиал бинолари мавжуд мактабларда таълим жараёнини талаб даражасида ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш. 4.Туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари раҳбар ходимлари, методистлари ҳамда барча турдаги таълим муассасалари директорлари ва директор ўринбосарларининг 2018 йил 15 июндан эътиборан тасдиқланган жадвал асосида ўз фанидан саводхонлиги, касбий маҳорати ва лавозим мажбуриятлари бўйича билимини синов (ёзма иш, тест)дан ўтказиш. 5.Ҳисобот тақдимоти ва синовни қониқарсиз топширган раҳбар ходимларга нисбатан амалдаги қонунчиликка биноан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чораларни қўллаш. 6.Билимлар беллашувининг вилоят босқичида тест синовлари тури он-лайн усулда ташкил этилаётганлигини инобатга олиб, янги ўқув йилида ўтказиладиган билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичида ҳам тест синовларини он-лайн усулда ўтказиш, бунда, бир нечта таълим муассасаларидаги мавжуд интернет тармоғини оптик толали интернет тизимига айлантириш ишлари амалга оширилади ва натижада мактабларда интернетнинг ишлаш тезлиги ошишига олиб келади. 7.Шунингдек, фан олимпиадаларининг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари тест жараёнини ҳам он-лайн тарзда ташкил этиш таклифи берилган. 8.Бошқарма тасарруфидаги 1201 та умумтаълим мактабларида жами 219 та филиал фаолият кўрсатмоқда. Бошқарманинг 2018 йил 29 май куни ўтказилган кенгайтирилган ишлаб чиқариш йиғилишида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва филиал мактаблар директорларига берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш. 9. Руҳий ҳолатида ўзгариш бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан тизимли иш олиб бориш. Асосий мақсадимиз - таълим сифати ва самарадорлигини ошириш. Ушбу мақсад йўлида бор куч-ғайратимизни аямаймиз. Ўтказилаётган тадбирлар туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб келинмоқда. Ушбу ҳамкорликни келгусида янада ривожлантиришни режалаштирганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат!

Киритилган вақти: 05/06/2018 16:44;   Кўрилганлиги: 10
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/seminars-briefings/viloyat-xalq-talimi-boshqarmasi-boshligi-rdyuldashevning-xalq-talimi-tizimida-oquv-tarbiya-jarayoniga-ilgor-pedagogik-va-axborot-kommunikatsiya-texnologiyalarini-samarali-joriy-etish-jarayoni-togrisida-maruzasi
Чоп этилган вақт: 23/03/2019 15:28
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг