Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

МИННАТДОРЛИК

Жорий йилнинг 30 январь куни Самарқандда бевосита Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими кўтаринки савияда ўтказилди.

Аввало, ўқувчи-ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият ва санъат, касб-ҳунар ва спортга кенг жалб этиш, компьютер саводхонлигини ошириш, уларнинг иқтидор ва қизиқишларини қўллаб-қувватлашда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси дастуриламал бўлаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивали бу борадаги ишларни жадал ривожлантиришда амалий аҳмиятга эга бўлди. Тақдирлаш маросимининг Самарқанд шаҳридаги 61-сон эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида ташкил этилгани, ушбу мактаб жамоасининг 1- ва 5-йўналишларда ғолиб топилиб, қимматбаҳо совғалар берилгани ўксик қалбларга бир олам қувонч улашди. Дарҳақиқат, фестиваль ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо мусиқа асбоблари, компьютер жамланмалари, бадиий адабиётлар, спорт анжомлари ва кийимлари, ҳунармандчилик асбоб-ускуналаридан иборат совғалар топширилгани ушбу умумтаълим муассасаларида 5 ташаббусни татбиқ этиш учун янада кўпроқ имконият яратилди. Айни жиҳатдан фестиваль пухта ўйланганини эътироф этиш жоиз. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 12 та умумтаълим мактабларидан йўналишлар кесимида жами 15 та ғолиб ва совриндорлар аниқлангани бизни қувонтиради. Совға сифатида тақдим этилган жиҳозлар, мусиқа асбобларию спорт анжомлари ўқувчиларимизнинг орзу-умидларига қанот бағишлади. Уларнинг шодлиги чексиз. Энг муҳими, биз ушбу жиҳозлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга асосий этибор қаратамиз. Ўқувчиларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва умумтаълим муассасаларимиз моддий-техника базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам берганлиги, бу борада ташаббус кўрсатганлиги учун ҳурматли Шерзод Хотамовичга, ушбу ташаббуснинг амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшган Халқ таълими вазирлигининг барча раҳбар ва масъул ходимларига Самарқанд вилояти халқ таълими тизими ходимлари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимлари номидан,

бошқарма бошлиғи Саидаҳмад УСМОНОВ


Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2020 08:40;   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/speeches/minnatdorlik
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг