Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълимга ўтиш тўғрисида

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашевнинг маърузаси

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги йиғилишида  берилган топшириқларига биноан Ўзбекистон Республикасида 11 йиллик таълим тизимига ўтиш юзасидан кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг талаб ва истаклари  ўрганилиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида 2016-2017 ўқув йилида 1223 та умумтаълим мактабларининг 9-синфини жами 55338 нафар ўқувчилар битирди.

Бунга кўра ота-оналар ҳамда ўқувчилардан олинган сўровномалар хулосалари  мактабларда ташкил этилган (темир) дафтарларга қайд этилди.

55338 нафар 9-синф битирувчилардан 34 нафари турли сабабларга кўра таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинмади.

Мавжуд 55304 нафар битирувчилардан:

  •  2274 нафари  (4 %) академик лицейларга;
  •  21528 нафари  (39 %) касб-ҳунар коллежларга;
  •  31502 нафари (57%) умумтаълим мактабларда.

Бугунги кунда 1029 та умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилиб, 1345 та синфларда ўқувчилар дарс машғулотларида иштирок этишмоқда.

10-синф ўқувчилари учун 22 та фанлардан дарсликларнинг электрон шакли тиллар кесимида (ўзбек, рус, тожик) тўлиқ таъминланди ҳамда 18 номдаги 898086 дона ўқув дарсликлари тарқатилди.

 Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган касбий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил                                 5 сентябрдаги №286-сонли буйруғи билан тасдиқланган 10-синф ўқувчиларига ЎИЧМ (Ўқув ишлаб чиқариш мажмуа)ларида 40 та касблар йўналиши асосида жами 182 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди.

 124та касб-ҳунар коллежларида ҳамда 58 та узоқ тоғли-чўл ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб, мактаб-интернатларида  ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиб, 10-синф ташкил этилган умумтаълим мактаблари ҳамда мажмуалар ташкил этилган таълим муассасалари ўртасида шартномалар тузилди.

10-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бир вақтда ўзлари танлаган йуналишлар  бўйича касб-ҳунар ўрганиш мақсадида ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига тажрибали ва малакали педагог ходимлар билан бир қаторда касбий таълим усталари жалб этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 15 сентябрига қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун касблар бўйича ўқув дастурларини барча ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган таълим муассасаларига етказилди ва педагог ходимларга умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун касблар бўйича ўқув дастурларини тажриба-синовдан ўтказишда узлуксиз ва манзилли амалий методик ёрдам кўрсатиш ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларининг 10-синфларга дарс машғулотлари ҳамда  ўқув ишлаб чиқариш  амалиётларини ўтиш учун  фан ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжлар ўрганиб чиқилди. Мавжуд эҳтиёжлар 2017 ўқув  йилида  олий ўқув юртларини тамомлаган 2259 нафар битирувчилар ҳисобига бир ставка ҳисобида 1077 нафар ёш мутахассислар эвазига қопланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги №868-сонли ”Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 28 октябрдаги № 647-Қ-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги №341-сонли буйруғи асосида асосида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тўлиқ шакллантирилиб, ҳозирги кунда мажмуалар ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги № 5313 ПФ-сонли фармонига асосан, Ўзбекистон Республикасида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида таълим 11 йиллик бўлиши қатъий белгилаб қўйилди.

Бундан кўзланган мақсад шуки, балоғатга етган ўспирин ёшлар ўз оиласи даврасида, ота-онасининг назоратида бўлиши ҳамда 11-синфни тугатгач олий ўқув юртида ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириши мумкинлиги белгиланган.


Киритилган вақти: 25/09/2017 09:41;   Кўрилганлиги: 15
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/speeches/samarqand-viloyati-xalq-talimi-boshqarmasi-tasarrufidagi-umumtalim-maktablarida-11-yillik-talimga-otish-togrisida
Чоп этилган вақт: 23/03/2019 15:20
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг