Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

С.УСМОНОВ: МАКТАБ ДИРЕКТОРИ — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИНГ ЛОКОМОТИВИ БЎЛИШИ КЕРАК!

Очиғини айтадиган бўлсак, аввал бунга имконият бўлмасди. Имконсизлик таълим сифати билан қайғурадиган хоҳишни сўндирди, директор соатлаб йиғилишларга тиқиштирилди. Ўқитувчи зоти ҳар қандай ишга гирифтор қилинди.

Ўқитувчининг ўз устида ишлаб, сифатли таълим-тарбия беришини назорат қилувчи — бу директор. Агар директор ўз вазифасига совуққон ва масъулиятсиз бўлса таълим тизимидаги энг катта фожиа ана шу ердан бошланади. Негаки, масъулиятсиз директор бирор марта дарсга кирмайди, ўқитувчисининг дарсини таҳлил қилмайди, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, билим даражаси билан қизиқмайди. Билимли ва иқтидорли ёшларни кашф қилмайди. Ушбу фикрлардан бугун умумтаълим мактабларида раҳбарлик қилаётган директорларимиз тегишли хулоса чиқариши, ўз педагогик жамоасини таълим-тарбия сифатини ошириш, ўз устида ишлаш йўлида бирлаштириб, ўзи ҳам намуна бўлмоғи керак. Агар шундай қилмасак, барча саъй-ҳаракатларимиз бефойда. Билимли ва тажрибали, фидойи, ўз-ўзига ва атрофдагиларига талабчан, таълим тизимидаги ислоҳотлар билан ҳамқадам директор — мактабнинг, халқ таълими тизимининг ривожида локомотивдир.


Охирги ўзгариш вақти: 03/01/2020 12:59;   Кўрилганлиги: 69
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/speeches/susmonov-maktab-direktori-xalq-talimi-tizimining-lokomotivi-bolishi-kerak
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 00:28
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг