Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Каримов Зафар Нуруллаевич иштирокида “Халқ таълими тизимида Инвестиция дастурлари бўйича амалга ошириладиган ишлар таҳлили, хориж билан ҳамкорлик” мавзусида ўтказиладиган матбуот анжумани

    Бугунги кунда вилоят халқ таълими тизимида жами  1242 та таълим муассасалари, шундан, 1214 та умумтаълим мактаблари, 9 та махсус мактаб ва мактаб-интернатлар,                   2 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият юритмоқда.

          2018-2019 ўқув йилида умумтаълим мактабларидаги 678892 нафар  ўқувчиларга 49790 нафар педагоглар таълим-тарбия беришмоқда. Ўқитувчиларнинг 31389 нафарини (63%) хотин-қизлар ташкил этади.

         Шундан, 40 703 нафар (81,7 %) олий, 437 нафар  (0,9 %) тугалланмаган олий, 8650 нафар (17,4%) ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардан иборат.

         Тоифалар бўйича таҳлил қилинганда, педагогларнинг 814 нафари   (1,6 фоизи) олий, 3729  нафари (7,5 фоизи) биринчи, 13632 нафари  (27, 4 фоизи) иккинчи ва 31615 нафари (63,5 фоизи) мутахассис тоифали ўқитувчиларни ташкил этади. 

I.ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ.   

2018 йилда Давлат дастурлари асосида вилоятда 98 та (1 та янги қурилиш,  59 та капитал реконструкция, 35 та капитал таъмирлаш ва 3 та жорий таъмирлаш) умумтаълим мактабларида 151,7 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2018 йил Инвестиция дастури асосида 41 та (1 та янги қурилиш, 27 та реконструкция, 13 та мукаммал таъмирлаш) умумтаълим мактабларида 88,9 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

“Обод қишлоқ” дастури асосида 28 та (7 та реконструкция, 18 мукаммал таъмирлаш ва 3 та жорий таъмирлаш) умумтаълим муассасаларида 32,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 488-сонли қарорига асосан қўшимча киритилган умумтаълим мактаблари қурилиши бўйича 29 та (25 та реконструкция, 4 та мукаммал таъмирлаш) мактабларда 38,8 млрд. сўмлик ишлар бажарилган. Бундан ташқари ушбу қарор бўйича 32 та мактабларга 32,3 млрд. сўм маблағ эвазига спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

           Давлатимиз раҳбарининг жорий йил  11 январда Самарқанд вилоятига ташрифи  давомида берилган  топшириқлари ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 3-сонли йиғилиш БАЁНИ  ижросини таъминлаш юзасидан вилоят халқ таълими тизимида амалга ошириладиган ишлар бўйича белгиланган ЙЎЛ ХАРИТАСИга асосан:

          1.Вилоятдаги 278 та кам қувватли мактабларни тармоқ мактабларига айлантириш ва давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар тармоғини ривожлантириш орқали самарадорлигини ошириш.

  1. Вилоятдаги 442 та қатнов коэффиценти 1,5 дан юқори бўлган мактабларда, жумладан 193 та пахса ва хом ғиштли эски биноларда ўқишни бошлашга мажбур бўлган мактабларда тармоқ мактаблари яратиш, қўшимча ўқувчи ўринлари учун бинолар қуриш ва бўшаётган касб-ҳунар коллежларини мактабларга айлантириш орқали ўқувчилар учун қулайликлар яратиш.
  2. Вилоятдаги 203 та мактаб филиалларидаги шароитларни босқичма-босқич яхшилаш ва улар сонини оптималлаштириш ва тўлақонли мактабга айлантириш.
  3. Вилоятдаги 282 та сув таъминотидаги муаммо бор, 661 та атрофи тўлиқ ўралмаган, 731 та ошхонаси йўқ, 414 та спорт зали йўқ, 480 та иситиш тизимидаги камчиликлари мавжуд, 644 та тиббий пунктлари бўлмаган мактабларидаги шароитларни яхшилаш.
  4. Мактаблардаги 8650 нафар ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларни (жумладан, уларни махсус сиртқи курсларда ўқитиш орқали) босқичма-босқич олий маълумотли ўқитувчилар билан алмаштириш.
  5. Хусусий мактаблар сонини камида 2 баробар ошириш мақсадида уларга аҳоли турар-жойларига қулай бўлган, жумладан, Ургут, Пайариқ,

Пастдарғом, Тайлоқ, Жомбой, Оқдарё ва Самарқанд тумани марказларида ер майдонларини ажратиш чораларини кўришни назарда тутиш.

  1. Вилоятдаги 1 ва 2-сменали умумтаълим мактабларининг мавжуд қувватларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ўтказилган хатловлар асосида ўқув муассасаларининг сонини истиқбол режаларини ҳисоб-китоблар асосида мақбул даражага келтириш ишларини амалга ошириш. Бунда 2 минг хонадандон ортиқ кўп қаватли уйлар қурилаётган массивларда аҳоли ўсишини инобатга олиб, 1000 дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги лойиҳалар асосида мактаблар қурилишини инобатга олиш вазифалари белгиланган.

2018 йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан таълим муассасаларига 18803 тонна кўмир ажратилган (5520 тонна кўмир, 13283 тонна брикет). Мазкур маҳсулотни харид қилиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6,5 млрд.сўм ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  11 октябрдаги                  844-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида қўшимча кўмир ёқилғиси сотиб олиш учун 2 млрд. 781 млн.сўм маблағ ажратилиб, қўшимча 4267,0 тонна кўмир ёқилғиси ажратилган.

Самарқанд вилояти бўйича 217 та таълим муассасаларига 570 та замонавий энергия тежамкор қозонлар ўрнатилди.

2019 йил Инвестиция дастури

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятида жами 49 та шундан 1 та янги қурилиш (Самарқанд шаҳар “Мотрид” МФЙ), 34 та мактабни реконструкция қилиш, 14 та мактабни капитал таъмирлаш учун 97,07 млрд. сўм пул маблағи ажратилиши белгиланган бўлиб, умумтаълим мактабларида  қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда  молиялаштирилган маблағ 29,2 млрд. сўм (30%), қурилиш таъмирлаш ишлари 43,7 млрд.сўм (45%) га бажарилган.       

Самарқанд вилоятида янгидан қуриладиган, реконстуркция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган умумтаълим мактабларининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган дастлабки Манзилли дастурига вилоят бўйича жами 376 та                   (20 та янги қурилиш, 223 та реконструкция, 133 мукаммал таъмирлаш) таълим муассасалари, 420 та мактабларда спорт заллари қурилиши ва 296 та мавжуд таъмирталаб аҳволдаги спорт залларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун 2020-2024 йилларга мўлжалланиб шакллантирилаётган манзилли дастурларга таклифлар тайёрланаяпти.   

ЖИҲОЗЛАШ

          2018 йил Инвестиция дастури бўйича ажратилган маблағлар доирасида 145 та умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш манзилли дастури бўйича            1-4 синфлар учун 418 тўпламда, 5-11 синфлар учун 461 тўпламда парта, стол, стул, доска, шкаф, яъни ўқув жиҳозлари тўплами етказиб бериш бўйича вилоят Инжиниринг компанияси томонидан 9,3 млрд. сўмлик шартнома имзоланган бўлиб, бугунги кунда 4,6 млрд. сўмлик  жиҳозлар  етказиб берилган.

Мавжуд 76 та мактабларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш учун 2018 йил Инвестиция дастурига ажратилган маблағлар доирасида 423,3 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда “STEKLOPLASTIK” МЧЖ томонидан  ушбу ўқув жиҳозлари етказиб берилмоқда.

          Шунингдек, жорий ўқув йилида Хитой халқ Республикаси томонидан                   185 тўплам, Корея гранти асосида 67 тўплам компьютер ўқув жиҳозлари жойларга етказилди.

  1. ХОРИЖ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

           Бугунги кунда вилоятимизда ҳам хорижий ҳамкорлик доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга Самарқанд шаҳридаги француз тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 43-, инглиз тили чуқурлаштириб ўқитиладиган 37- ва немис тилини чуқурлаштириб ўқитиш учун мўлжалланган  51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари яққол мисол бўла олади.

          Хабарингиз бор, 2018 йил 8 сентябрда Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор хоним, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида Самарқанд шаҳридаги 43-ИДУМга француз олими Люсьен Керен номи берилди.

           Шунингдек, жорий йилнинг 16 январь куни шаҳримиздаги 51-ИДУМга  немис файласуфи Вилгельм фон Гумбольдт номи берилди.

          Ҳамкорлик доирасида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари Франция, Германия давлатларида малакасини ошириб келмоқда.

          Самарқанд шаҳридаги 37-ИДУМда Буюк Британиянинг Cambridge International University ҳамда Тошкент шаҳар «International business studies» маркази билан ҳамкорликда Cambridge International programme ўқув курслари  муваффаққиятли фаолият кўрсатмоқда. Тажрибали  ўқитувчилар жамоаси  таълим стандартларининг энг охирги ва замонавий усуллари билан ҳар бир дарсни қизиқарли ва шу билан бир қаторда самарали олиб бормоқдалар.

         “Cambridge International programme статистикасига кўра, мазкур ўқув системаси тингловчиларининг 100 фоизи Инглиз тилини IGCSE сертификатини олиш учун ўрганади. Шундан,  85 фоизини Халқаро олий таълим муассасаларига кириш учун ўрганадиганлар ташкил қилади.

        “Cambridge International programmeўқув курсларини битирганлар инглиз тилини мукаммал билиш, юқори балли сертификатга эга бўлиш, Халқаро олий таълим муассасаларининг (MDIS,WIUT, ИНҲА, Турин) Тошкентдаги филиаллари талабаси бўлиш, чет элда ўқиш имкониятига эга бўладилар.

        Cambridge International programme ўқув курсларида тажрибали ва юқори малакали ўқитувчилар индивидуал ёндашган ҳолда дарс беради. Ўқитувчиларнинг шахсий натижалари энг камида 7,5 балли (IELTS) сертификатини ташкил қилади. Ўқувчиларнинг бажарган вазифалари махсус компьютер дастури ёрдамида текширилади ва ўқувчилар рейтинг балл йиғиб боради. Дарслар ҳафта давомида 5 кун 4 иш соатидан олиб борилади. Ҳафтанинг шанба кунларида бепул қўшимча дарслар ва  «Speaking club» да иштирок этишади.

         PISA ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРИ БЎЙИЧА

          The Programme for International Student Assessment (PISA) – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун мўлжалланган халқаро дастур бўлиб, бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни ҳар томонлама ҳаётга тайёрлашдир.  

          Жорий йил 18-22 февраль кунлари Москва шаҳрида Жаҳон банки ва Россия тренинг маркази билан ҳамкорликда “Таълим сифатини баҳолаш тизимида халқаро солиштирма тадқиқотлар – мактаб таълимини такомиллаштириш механизми сифатида” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда Ўзбекистон делегацияси таркибида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси Таълим муассасасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов иштирок этиб, Россия тренинг марказининг  сертификати билан тақдирланди. (Мавзу бўйича ахборот берилади).

Охирги ўзгариш вақти: 20/05/2019 09:36;   Кўрилганлиги: 229
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/speeches/viloyat-xalq-talimi-boshqarmasi-boshligi-karimov-zafar-nurullaevich-ishtirokida-xalq-talimi-tizimida-investitsiya-dasturlari-boyicha-amalga-oshiriladigan-ishlar-tahlili-xorij-bilan-hamkorlik-mavzusida-otkaziladigan-matbuot-anjumani
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:16
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг