Самарқанд вилоят ҳокимлиги
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев иштирокида “Давлатимиз мустақиллигининг 26 йили давомида таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев иштирокида “Давлатимиз мустақиллигининг 26 йили давомида таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг IV йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” матбуот анжуманидаги МАЪРУЗАСИ Ассалому алайкум, қадрли анжуман иштирокчилари! Ҳурматли журналистлар! Азиз ўқитувчи ва мураббийлар! Авваламбор вилоятимиздаги барча халқ таълими ходимларини, устозларни 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами билан самимий табриклайман. Мустақил диёримизда ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати улуғланиб, уларга алоҳида эъзоз кўрсатилмоқда. Ҳар бир инсоннинг жисмонан ва маънан етук бўлиб камол топишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Бугун ўқитувчиларимиз нафақат халқ таълими тизимида, балки жамиятимиз ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда, халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам доимо ҳамқадам ва фаол иштирок этмоқда. Чуқур билими, ўз касбига бўлган фидойилиги туфайли эл ичра обрў-эътибор топмоқда. Азиз ўқитувчи ва мураббийлар! Сиз бугун вилоятимиздаги 621167 нафар ўқувчи-ёшларга илм-фан сирларини ўргатаётган, ҳаёт мактабидан дарс бераётган УСТОЗ сифатида шогирдлар ардоғида, эл эъзозидасиз. Кўп йиллик фаолиятингиз давомида ҳар бир шогирдингизга иш тажрибангизни қунт билан ўргатмоқдасиз. Юзлаб ўқитувчиларнинг иш тажрибалари вилоят ҳамда республика миқёсида оммалаштирилмоқда. Иқтидорли ўқувчиларимиз республика ва Халқаро фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаб, юртимиз довруғини оламга ёймоқдалар. Улар орасидан олимлар, шифокорлар, бир сўз билан айтганда, зиёлилар етишиб чиқмоқда. Сиздан таълим-тарбия олган, ўқитувчиликдек масъулиятли ва шарафли касбнинг сир-асрорларини ўрганган шогирдларингиз бугун ёшлар камоли, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқдалар. Буларнинг барчаси Сизнинг фидойи меҳнатингиз самарасидир. Бугун Сизнинг кўксингизни кўплаб орден ва медаллар безаб турибди. Сиз бундан-да юксак мукофотларга лойиқсиз. Сиз ҳақингизда ҳар қанча фахрланиб гапирсак шунча оз. Сизларни касб байрамингиз билан муборакбод этар эканман, хонадонингизга файзу барака, тинчлик-хотиржамлик,баркамол авлод таълим-тарбияси йўлидаги масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Доимо соғ ва саломат бўлинг! Азалдан халқимиз учун фарзанд таълим-тарбияси ҳамма вақт ҳаёт-мамот масаласи, ўзига муносиб келажак яратишнинг мақбул йўли бўлиб келган. Илму маърифат маскани сифатида ном қозонган Самарқандда ҳам ёшларнинг таълим олишига бўлган эътибор айниқса, истиқлол йилларида янада равнақ топди. Айтиш лозимки, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши таълим тизимини ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 321-сонли қарори энг чекка қишлоқларда ҳам замонавий мактаблар қурилиб, ўқувчиларга чуқур билим бериш имкониятини яратди. Жорий 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши эса таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир ходим зиммасига янада улкан масъулият юклади. Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида 1789 та таълим муассасалари, жумладан, 1218 та умумтаълим мактаблари, 551 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та Меҳрибонлик уйлари, 17 та “Баркамол авлод” болалар марказлари, 1 та вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, 17 та ахборот-ресурс марказлари фаолият кўрсатмоқда вилоятимизда 1218 та умумий ўрта таълим мактаблари, шундан, 10 та бошқарма тасарруфидаги махсус мактаб, мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда. Мустақилликнинг илк даврида вилоятимизда замонавий типдаги мактаблар сони 370 тани ташкил этган бўлса, айни пайтда бундай мактаблар сони 1184 тага етди. Шунингдек, бугунги кунда вилоят халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида дарсликлар таъминоти 100 фоиз, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати 96,2 фоиз, компьютер – ахборот технологиялари билан таъминланиш даражаси 97,3 фоиздан ошиб кетди. Янги ўқув йили барча таълим муассасаларида 2 сентябрь – Билимлар куни, “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош вазифамиз” шиори остида вилоятимиз умумтаълим мактабларининг 621167 нафар 1-10 синф ўқувчилари билан бошланди. Барча таълим муассасаларида дастлабки ўқув машғулотлари Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида Мустақиллик дарслари ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” билан ташкил этилди. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинган 76907 нафар 1-синф ўқувчиларига ўқувчи сумкаси ва 12 номдаги ўқув қуроллари ҳамда 12 номдаги дарсликлардан иборат “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди. Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарсларини ўтишда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори асосида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”, “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китобларида илгари сурилган ғояларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг IV йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўйича амалга оширилган ишлар. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг тармоқ дастури асосида 2017 йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, дастурнинг 4.2 бўлими 5-банди “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 май куни кекса авлод вакиллари, Улуғ ватан уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларидан иборат 120 кишига “Устоз” санаториясида байрам дастури ташкиллаштирилди ва барчасига “Фахрийлар уюшмаси”дан совғалар топширилди, 23 нафар Улуғ Ватан қатнашчиларига 12 номдаги 220.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди, улар ҳолидан хабар олинди. 1-“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун жорий йилнинг 5-6- май кунлари Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжоларига бепул саёҳатлар уюштирилди. 268-банд. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2017 йилда туман (шаҳар) марказларидаги бозорлар, масжидлар, интернет-кафе ва компьютер ўйинлари хизматлари кўрсатаётган шахобчалар, жамоат транспортлари ва бошқа аҳоли кўп тўпланадиган масканларда 90 дан ортиқ “Ўқувчи”, “Ўсмир” рейдлари ўтказилди. 290-банд. “Ўқувчилар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш ҳамда ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ёшларни интернет хуружларидан ҳимоя қилиш”га қаратилган 2400 дан ортиқ семинарлар, давра суҳбатлари, тушунтириш ва тарғибот тадбирлар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил этилди. Прокуратура, ИИБ, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла”, имом хатиблар билан ҳамкорликда 2017 йил биринчи чорагида ўқувчиларни диний экстремистик оқимлар, миссионерлик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, “оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, уларда маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат ва садоқат туйғуларини шакллантириш борасида ҳамда “Ёшлар терроризм ва гиёҳвандликка қарши”, “Миссионерлик-жамият душмани” каби мавзуларда таълим муассасаларида 3200 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди Таълим муассасалари ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда 16 туман, шаҳар мактаблари иштирок этиб, 1-ўринни Самарқанд шаҳар жамоаси эгаллади. 264-банд. 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарор асосида “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом”да белгиланган талабларни бажариш мақсадида синфлардаги болалар сонини 35 тадан ошмаслигини таъминлаш, қўшимча синфлар очиш чоралари кўриб чиқилди Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқув синфлари ва гуруҳлардаги ўқувчилар сонини оптималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Туман, шаҳар мактаблари қайта инвентаризациядан ўтказилиб, вилоят миқёсида таълим муассасалари тўлиқ қувватда ўз фаолиятини бошлади. Мактаб қувватидан бола сони ошиб кетган мактаблар филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 275-банд. Қизлар ўртасида турли мавзудаги суҳбатлар, “Ораста қизлар” танловининг 1,2-босқичлари жойларда, танловнинг 3-босқичи вилоят миқёсида ўтказилиб, Самарканд шаҳар 13-мактаб ўқувчиси Яздонкулова Гулнигор 1-ўринни эгаллади ва Республикада 2 ўринни эгаллади. “Эрта туғруқнинг олдини олиш” мавзусида 16 та туман, шаҳарлар мактаб хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирокида семинарлар ташкил этилди. Профилактик нозирлар билан давра суҳбатлари ўтказилди. 271-банд. “Болалар китоблари” замонавий республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш, ҳар бир мактаб кутубхонасини янги китоблар билан бойитиб бориш мақсадида “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири ташкил этилди. Мактаб кутубхоналари янги китоблар билан бойитилди. Самарқанд шаҳар мактаблари кутубхоналари 25 млн. сўмлик, туманлар кесимида мактаб кутубхоналари 800 та бадиий китоб билан бойитилди. 260- -бандлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги “2017 йилда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2873-сонли қарорига асосан 2017 йилда вилоят бўйича жами 32 та МТМ биносида (28 та 1955 ўринли МТМ биносини капитал реконструкция, 4 та 440 ўринли МТМ биносини капитал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 23,326 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу объектларнинг барчасига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, эскпетизадан ўтказилган ва тендер савдоларини ўтказиш учун эълон берилган. Ушбу МТМларни мебел-жиҳозлар билан таъминлаш учун Халқ таълими вазирлигига таклифлар берилган. 261-банд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги “2017 йилда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2873-сонли қарорига асосан 2017 йилда вилоят бўйича жами 78 та умумтаълим мактабларида (1 та янги қурилиш, 66 та капитал реконструкция, 11 та капитал таъмирлаш) 66,667 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилиб, бугунги кунда ушбу объектлар учун тендер савдолари ўтказилган. Қурилиш-монтаж ишлари якунланиш арафасида амалга оширилган ишлар 96%га бажарилган. Мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги “2017 йилда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2873-сонли қарорига асосан 2017 йилда вилоят бўйича жами 32 та МТМ биносида (28 та 1955 ўринли МТМ биносини капитал реконструкция, 4 та 440 ўринли МТМ биносини капитал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 22,969 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу объектларнинг барчасига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, эскпетизадан ўтказилган ва тендер савдолари ўтказилиб, пудратчи ташкилотлар аниқланган. Капитал реконструкция қилинаётган 1955 ўринли 28 та МТМлар учун 20233,4 млн. сўм маблағ ажратилиб, 13911,0 млн. сўм (68,8 фоиз) маблағ молиялаштириб, 17096,4 млн. сўмлик (84,5 фоиз) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Капитал таъмирланаётган 4 та МТМлар учун 2735,8 млн. сўм маблағ ажратилиб, 2000,7 млн.сўм (73,1 фоиз) маблағ молиялаштириб, 2735,8 млн. сўмлик (100,0 фоиз) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. 271-банд. Ўқувчи-ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2017 йилнинг январь-апрель ойларида Самарқанд шаҳри, Булунғур тумани, Жомбой тумани ва Пастдарғом туманида “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Бу тадбирлар доирасидаги “Адабиёт кунлари”, “Китобим-офтобим”, “Бир фарзандга-уч китоб”, “Китоб тақдимотлари”, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Китобхон мактаб” тадбирлари Низом асосида белгиланган муддатларда ўтказиб келинмоқда. 266-банд. Аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида инклюзив таълим тизими самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги 13, 17, 35, 45, 7-мактабларда, 76, 78, 57 –МТМларда инклюзив таълим ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. 273-банд. Ёшларни она Ватанимизга чексиз муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг адабиётга, китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга етказиш мақсадида таниқли шоиралар Зулфия Мўминова, Жумагул Сувонова билан учрашувлар Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Булунғур туманлари мактабларида ташкил этилди. 268-банд. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиладиган очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Жумладан июнь ойида Самарқанд шаҳар ҳокими В. Рахимов “Китоб олами” дўконида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида мулоҳаза олиб борди. 292-банд. Ёшларнинг “оммавий маданият” таъсирига қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига, соғлом оила қуришга интилишларини рағбатлантириш каби тадбирлар вилоятда халқ таълими тасарруфидаги таълим муассасаларида белгиланган режа асосида амалга оширилди. 9 ой давомида барча туман, шаҳар ОАВ ва телевидениелар орқали намойиш эттирилди. Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар. Бошқарув тизимини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича: Вилоят бўйича умумий ўрта таълим мактабларининг педагог ходимлар билан таъминланиши 2016-2017 ўқув йилида 44990 нафарни ташкил этди. Маълумоти бўйича 36076 (80,2%) нафари олий, 8907 (19,8 %) нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, тоифаси бўйича 1116 (2,5 %) нафари олий, 5802 (12,9 %) нафари биринчи, 15679 (34,8 %) нафари иккинчи, 22393 (49,8 %) нафари мутахассис тоифасига эга. Жами педагог ходимлардан 29009 (64,5 %) нафарини аёллар ташкил этади. Ҳозирги вақтда таълим муассасаларида 5 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатиб келишмоқда. Мустақиллик йилларида фидокорона меҳнатлари, халқ таълими соҳасидаги улкан муваффақиятлари учун 369 нафар тажрибали ўқитувчи ва мураббийлар давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлишди. Жумладан, 29 нафар муаллим «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, 30 нафар устоз «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», 32 нафар соҳа фидойилари «Меҳнат шуҳрати» ордени, 35 нафар ўқитувчи “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, 143 нафар педагог-ходим эса «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар. Вилоят бўйича мактабларнинг педагог ходимлар билан таъминланиш умумий даражаси 126,4 фоизни ташкил этади, олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминланиш даражаси эса 80,2 фоизни ташкил этди. Вилоятда кейинги 5 йил ичида 7971 нафар, жумладан 2012 йилда 819 нафар, 2013 йилда 948 нафар, 2014 йилда 1047 нафар, 2015 йилда 1156 нафар, 2016 йилда 1001 нафар, 2017 йилда 2 сентябрь ҳолатига 1032 нафар ёш мутахассислар таълим муассасаларига ишга жойлашди. Вилоят ҳокимлиги ва вазирлик номенклатурасига кирувчи раҳбар кадрлар лавозимларига захира номзодларнинг рўйхати ва ҳужжатлари вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда халқ таълими вазирлигига тақдим этилмоқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд давлат университети, Жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда ёш мутахассислар билан ишлаш механизми йўлга қўйилган бўлиб ҳамкорлик дастурлари тузилган. Ушбу қарорнинг 6-бандига асосан 2013 йилда чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида инглиз тили йўналиши бўйича ўқишга кириб 2017 йилда тугатаётган 37 нафар битирувчиларни таълим муассасаларига ишга келиши учун уч томонлама шартномалар тузилиши режалаштирилди. Жорий йилнинг февраль-апрель ойларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари кадрлар бўйича инспекторлари ҳамда кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган таълим муассасалари раҳбарлари томонидан Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университетлари битирувчиларининг тақдимот-тақсимотларида қатнашиб, битирувчилар билан 3 томонлама шартномалар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2017 йил 27-февралдаги 08-ҚҚ ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27-февралдаги 6 сонли қўшма қарорига асосан “Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тегишли малака тоифларини олиш ва тасдиқлаш муддати келган 6388 нафар умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг рўйхатлари шакллантирилиб, давлат тест марказига тақдим этилди. Умумтаълим мактаблари қошида аттестация комиссиялари ва эксперт гуруҳлари ташкил этилди ҳамда фаолияти Низом асосида олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 23-24-март кунлари олий ва I-тоифага талабгор бўлган 3435 нафар педагоглар учун малака синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш, уларга малака тоифалари бериш ҳақидаги Низомга мувофиқ ва вилоят умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларини навбатдаги аттестация ўтмоқда. Мувофиклаштирувчи аттестация комиссиясининг маълумотларига кўра Олий тоифали ва олий тоифага даъвогар 198 нафар педагог ходимлардан аттестациянинг малака синовларида етарли балл тўплаб ҳамда суҳбат натижаларига кўра 20 нафари олий тоифани ҳимоя қилди ва 79 нафар педагог I-тоифадан олий тоифага ўтди. Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 52-сонли “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2016-2017 ўқув йилида педагогика йуналишидаги касб-хунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласини ташкилий равишда ҳал килиб жойларда яъни шаҳар ва туманларда март ойида педагогик коллеж битирувчилари билан учрашувлар ўтказилди. Ушбу учрашувларда маҳаллий хокимлик, бандликка кўмаклашувчи марказ ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Педагогика йўналишидаги коллеж битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётларини тасарруфдаги таълим муассасаларида ўташини максимал даражада ташкил этилди. 2016/2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш максадида вилоят таълим муассасаларида бўш иш ўринларини яратиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Бу - ёшлар етакчиси, тўгарак раҳбарлари, ЭҲМ оператори, жисмоний тарбия йўриқчиси, боғбон, ҳисобчи, кассир, ошпаз, электрик, сантехник, дурадгор, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, МТМ тарбиячиси, тарбиячи ёрдамчиси, иш юритувчи (котиба), ҳамшира, АРМ ходими, фаррош, лаборант, техник ходимлар ва бошқалардир. Жорий йилнинг 17 май куни вилоят хокимлиги томонидан Самарқанд педагогика ва ҳизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносидаўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг “Касб маҳорати”, “Энг яхши мутахассис” ва “Энг яхши бизнес лойиха” тақдимот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман хокимлари, туман хокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари, туман ва шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари ва кенг жамоатчилик қатнашди. Тақдимот тадбирларига корхона ва ташкилот раҳбарлари тизимларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашиб, тадбир давоимда битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Жорий йилнинг 20 май ҳолатига вилоят халқ таълими тизимига битирувчилардан 2300 нафари учун бўш иш жойлари яратилиб, улар билан шартномалар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 28 августдаги 7-сон мажлис баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 5 ва 9 сентябрь кунлари Олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш истагини билдирган халқ таълими тизимидаги ўрта махсус маълумотли 6213 нафар педагоглар, туман халқ таълими бўлимларида ташкил этилган махсус комиссияси томонидан ўрганилган ҳужжатлар асосида рўйхати шакллантирилиб, Халқ таълими вазирлигига тақдим этилди. Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 сентябрдаги 01/01-212-сонли ва 14 сентябрдаги 01/01-217-сонли хатлари асосида тавсия этилган абитуриентлар 13-16 сентябрь кунлари Самарқанд давлат университетида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимининг 7 та йўналишига (5110900-Педагогика йўналиши 26 нафар, 5111700-Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш 2565 нафар, 5111800-Мактабгача таълим 262 нафар, 5111100-Мусиқа таълими 156 нафар, 5112100-Меҳнат таълими 801 нафар, 5110800-Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси 221 нафар, 5112000-Жисмоний маданият 556 нафар) жами 4587 нафар ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар тавсия этилди. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида педагогик фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудий Халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасаларининг таълим сифати кўрсаткичлари индекслари асосида рейтингини аниқлаш механизмини такомиллаштириш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 13-сонли буйруғи асосида туман ва шаҳарларнинг рейтинг ўринлари 26 та параметр асосида белгилаб чиқилди. Бунда Самарқанд шаҳар 1-, Иштихон тумани 2-, Самарқанд тумани 3- ўринни эгаллаган бўлса, Қўшработ, Оқдарё, Нарпай туманлари охирги ўринларни эгаллаб турганлиги ушбу туманларда барча параметрлар бўйича таълим сифати паст эканлигини айтиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 2 август куни ўтказилган “Умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириклар ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими ходимларини касбий ва педагогик компетентлилигини ривожлантиришга хизмат қиладиган узлуксиз малака ошириш тизмини жорий этиш механизмлари ишлаб чиқилди ва янги 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизими ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш учун “Халқ таълими ходимларини касбий компетентлигини ривожлантириш республика Кенгаши” ва унинг таркибида фаолият кўрсатувчи комиссиялар, шунингдек, “Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги малака ошириш институтларида мувофиқлаштирувчи Кенгашлар”, унинг таркибида “Методист ўқитувчилар уюшмалари”, “Методист мураббийлар уюшмалари” ҳамда туман (шаҳар)ларда “Педагогик мувофиқлаштирувчи Кенгашлар” ва унинг таркибида ҳар бир туман (шаҳар)да 5 та йўналишлар бўйича биттадан “Замонавий таълим муассасаси”, АКТ ва янги инновацион ишланмаларни татбиқ этиш бўйича биттадан “Инновацион тажриба-синов муассасаси”, 15 та фан йўналиши бўйича биттадан “Методист ўқитувчилар мактаби” ҳамда мактабгача таълим муасасаси йўналиши бўйича биттадан “Методист мураббийлар муассасаси” ташкил этиш Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 02-02/1-3-3372-сонли хати асосида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 7 августдаги 2352-сонли хати барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига етказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги раҳбарлари билан ўтказилган мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида берилган топшириқлар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, туман (шаҳар) ХТБларига етказилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишида белгиланган вазифалар, илғор, ижодкор, ташаббускор, фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, ижодий фаоллиги ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 августдаги 258-сон буйруғи асосида халқ таълими бошқармасининг буйруғи ишлаб чиқилди. Туман (шаҳар) педагогик жараёнларни мувофиқлаштирувчи гуруҳлар тузилиб, 6 та Кенгаш ташкил этилди. Ҳозирда 147 та умумий ўрта таълим мактабида турли йўналишлардаги “Замонавий таълим муассасалари” ташкил этилиб, иш режа ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. “Замонавий таълим муассасалари” фаолиятини тўғри ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 2017 йилнинг 24 август куни Жомбой туманидаги 13 та умумий ўрта таълим мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида, 2017 йил 20 сентябрь куни вилоят “Баркамол авлоди маркази”да мақсадли семинарлар ўтказилди. Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 январдаги 31-сонли буйруғи асосида бошқарманинг 2017 йил 8 февралда 27-сонли буйруғи тасдиқланиб, вилоят халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ижодкор, ташаббускор, фидоий ўқитувчиларни аниқлаш, ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб, тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларни оммалаштириш мақсадида халқ таълими тизимида умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичида 15 та умумтаълим фанлари бўйича вилоятдаги жами 16240 нафар фан ўқитувчиларидан 15909 нафар ўқитувчилар кўрик-танловнинг 1-турида иштирок этишди. Шундан энг юқори балл тўплаган 175 нафар ўқитувчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун танлаб олинди. Танловда физика, информатика, математика, рус тили(рус тили), тарих, миллий истиқлол ғояси, бошланғич синф ўқитувчиси, география, она тили, ўзбек тили фанларидан 10 нафари танловнинг республика босқичида иштирок этиб, Самарқанд шаҳридаги 1-ИДУМ ўқитувчиси Дилрабо Ўринова миллий истиқлол ғояси фанидан 3-ўринни эгаллади. Маънавий-маърифий ишлар бўйича: Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш юзасидан 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4550 марта тушунтириш ишлари ва тарбиявий тадбирлар ўтказилди. ИИБнинг профилактик рўйхатига олинган ўқувчилар билан доимий тарбиявий ишларни олиб бориш учун масъул ўқитувчилар ва уларнинг бўш вақтларни мазмунли ташкил этиш учун тўгарак раҳбарлари, шунингдек, МФЙ раиси ва жойлардаги профилактика инспекторлари бириктирилган ва улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиб борилмоқда. Вилоятдаги бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши асосида “Ота-оналарнинг фарзанд олдидаги масъулиятини ошириш”, “Ўқувчиларни турли диний оқимлар таъсиридан сақлаш ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятчиликларнинг олдини олиш” мавзуларида 3592 марта учрашувлар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, прокуратура, ИИБ, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва “Маҳалла” жамғармасининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида “Ҳаёт бебаҳо неъмат”, “Сенинг ҳаётинг ўз қўлингда”, “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ”, “Ўз жонига қасд қилишнинг салбий оқибатлари” мавзуларида 2017 йилнинг ўтган даври давомида 4150 маротаба давра суҳбатлари, ота-оналар ўртасида тажавузкор мазмундаги интернет манбалари ва виртуал ўйинлар таъсири тўғрисида 2531 маротаба тушунтириш ишлари олиб борилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш жадвали тасдиқланган. Ушбу жадвалга асосан вилоятдаги барча таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасасининг ўрни” мавзуида 2017 йилнинг ўтган даври давомида 4880 марта учрашувлар уюштирилди. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ”, “Ўз жонига қасд қилишнинг салбий оқибатлари” каби мавзуларда 2017 йилнинг ўтган даври давомида 2950 га яқин давра суҳбатлари ташкил этилди. Маҳаллардаги нотинч оилалар фарзандлари, умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар аниқланиб, улар мактаб ички рўйхатига олиниб, уларга мактаб синф раҳбарлари, психологлар, фан ва спорт тўгарак раҳбарлари, ҳудуддаги ИИБ профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари бириктирилиб, ҳамкорликда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 2017 йилнинг ўтган даври давомида вилоятда 317 нафар болаларга васийлик, 109 нафар болаларга ҳомийлик белгиланган, 146 нафар фарзандликка берилган, 31 нафар болалар уйига, 71 нафар Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган. 2017 йилнинг ўтган даври давомида маънавий-маърифий йўналишда 50 дан ортиқ кўрик-танлов ва мусобақалар ўтказилди. Ушбу кўрик-танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида вилоятдан қатнашган иштирокчилар 12 та 1-ўрин, 15 та 2-ўрин, 18 та 3-ўринларни қўлга киритди. Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” номли бадиий ва ижодий ишлар танловининг республика босқичида расмлар йўналишида Самарқанд шаҳридаги 55-мактаб ўқувчиси 1-ўринни, шеърлар йўналишида Самарқанд шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси 2-ўринни, иншолар йўналишида Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб ўқувчиси 3-ўринни эгаллашди. “Энг обод таълим муассасаси” кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳридаги 84-мактабгача таълим муассасаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши, ўз билими ва маҳоратини намоён этиши учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. “Китобхон оила” кўрик-танловининг республика босқичида Каттақўрғон туманидаги 95-мактаб ўқувчиси Халилова Дилноза отаси Жалилов Вахоб ва онаси Жалилова Зулхуморлар фахрли 3-ўринни, “Китобхон мактаб” кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд туманидаги 16-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Олимова Зарина фахрли 1-ўринни, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд туманидаги 2-ИДУМнинг 5 нафар ўқувчилар жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди. “Баркамол авлод ” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида 1-ўринни, “Соғлом турмуш тарафдоримиз” кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Мамлакатимиз келажаги ҳар томонлама баркамол ёшлар қўлидадир. Ўтган йиллар давомида 21 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг олимпия турларидан 12 та, миллий ва бошқа спорт турлари бўйича 8 та бўлим ташкил этилган бўлиб, вилоятимиз ёш спортчилари жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда Халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллади ва 60 та олтин, 41 та кумуш ва 31 та бронза жами 132 та медални қўлга киритди. Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг бугунги кунга қадар 1000 нафардан ортиқ ўқувчи Халқаро ва республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Таълим-муассасаларини куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3079-сонли қарорига асосан вилоятдаги 4 та мактабгача таълим муассасаларини мукаммал таъмирлаш, 70 та мактаб ва 42 та мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлаш, 1860 кв.м ойналарни алмаштириш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу ишларни ўз вақтида амалга ошириш таълим муассасаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тўлиқ тайёрлаш учун вилоят Молия бош бошқармаси билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Вилоятдаги халқ таълими муассасаларига жорий йилда 22,830 минг тонна кўмир (12,894 минг тн. кўмир, 9,936 минг тн. брикет) маҳсулоти жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, ҳудудий дистрибьюторлик маркази билан вилоят халқ таълими бошқармаси ўртасида кўмир (брикет) ёқилғисини таълим муассасаларига етказиб бериш бўйича тегишли шартномалар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли “2017-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энерго тежамкорлик ва қайта тикланувчи энергияларни янада ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 2017 йилда халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 144 та таълим муассасаларига 388 та қозонлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда вилоят Молия бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилган графикка асосан маблағлар молиялаштириб берилмоқда. Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4,5 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги вақтда 129 та таълим муассасаларига 355 та (4,3 млрд. сўм) қозонлар ўрнатилган. Бугунги кунга келиб, барча объектларда янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жорий таъмирлаш режалаштирилган 70 мактаблар (100%), 42 та мактабгача таълим муассасалари (100%), 1860 м2 дераза ойналари тўлиқ (100%) алмаштирилди ва ажратилган 22,830 минг тонна кўмир ёқилғисидан 14,038 минг тонна (61,0%) таълим муассасаларига етказилиб, бу борадаги ишлар давом этмоқда. Мактабдан ташқари таълим тизими бўйича: Умумтаълим мактабларидаги фан тўгаракларига 252927 нафар, спорт тўгаракларига 118055 нафар, мусиқа тўгаракларига 6294 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Вилоятдаги 67 та мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгаракларга 48240 нафар болалар жалб этилган. Шундан, 17 та “Баркамол авлод” болалар марказларига 12120 нафар, 29 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларига 6294 нафар, 21 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 29826 нафар болалар жалб этилган. Вилоятдаги жами 137 та, шундан бошқарма тасарруфида 1 та, туман, шаҳарларда 16 та ва умумтаълим мактабларида 120 та АРМ ҳамда умумтаълим мактабларидаги 1088 та кутубхоналарнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Вилоятдаги ахборот-кутубхоналарда жами китоб фонди 1689056 тани ташкил этиб, шундан, 589053 таси ахборот-ресурс марказларида, 1100003 таси мактаб кутубхоналарига тўғри келади. 1689056 та бадиий адабиётнинг 590875 таси болалар, 585585 таси бадиий, 203808 таси ўқув-методик, 256943 таси сиёсий-иқтисодий, 51845 таси маълумотнома ва луғат кўринишдаги адабиётлар. Ахборот-кутубхона муассасаларининг фойдаланувчилар сони 808205 нафарни ташкил этади. Шундан, 647445 нафари 16 ёшгача, 93678 нафари 16 ёшдан юқорилардир. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш мақсадида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий тарзда “Адабиёт кунлари”, “Китобим-офтобим”, “Бир фарзандга-уч китоб”, “Китоб тақдимотлари”, “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Китобхон мактаб”, “Китоб ярмаркаси” тадбирлари, “Менинг биринчи китобим”, “Мен севган эртак қаҳрамони”, “Мен севган шоир”, “Китобим офтобим”, “Отам-онам, бобом-бувим ва мен китобхон оила”, “Китобхон мактаб”, “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” тадбирлари ва кўрик-танловлари ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2017 йилнинг 26-январь куни Самарқанд шаҳридаги концерт залида “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш” мавзусида, 10 февраль куни Жомбой туманидаги 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Китобсевар ёшлар” фестивали, 18 февраль куни Булунғур туманидаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ижодкорлар-инсон қалбининг муҳандислари” деб номланган китобхонлик кечаси ўтказилди. Ушбу учрашувда шоир ва ёзувчи Азим Суюн, Абдусаид Кўчимов, Қозоқбой Йўлдошев ва булунғурлик Анвар Суюнлар иштирок этишди. Вилоятдаги 17 та “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар сони 452 та бўлиб, шундан 262 таси (58%) бадиий ижодиёт, 88 таси (19%) техник ижодиёт, 69 таси (15%) ўлкашунослик ва экология, 33 таси (8%) чет тили йўналишидаги тўгараклардир. Уларга жами 12912 нафар тўгарак аъзолари жалб қилинган. Шундан бадиий ижодиёт йўналишида тўгарак аъзоларининг сони 7502 нафар, техник ижодкорлик йўналишида тўгарак аъзолари сони 2300 нафар ва ўлкашунослик ва экология йўналишида тўгарак аъзолари сони 2000 нафарни ташкил этади. Марказларга ўқувчиларни қамровини кенгайтириш мақсадида сентябрь ойида ҳар бир туман, шаҳар марказларида “Очиқ эшиклар” куни, “Тўгараклар ярмаркаси” сифатли ташкил этилиб ота-оналар, ўқувчи ёшлар марказ тўгараклари фаолияти билан танитирилди. Вилоятда муҳим саналарга бағишлаб ўтказиладиган байрам тадбирлари ва сайилларда БАБМлари ижодий ишлар кўргазмалари, тўгарак тақдимотлари, концерт дастурлари билан фаол иштирок этиб келмоқда. Ҳурматли анжуман иштирокчилари, қадрли устозлар! Албатта ушбу ўқув йилида ҳам юртимиз фаровонлиги, жамиятимиз равнақи, баркамол авлод таълим-тарбияси йўлида амалга оширган ҳар бир ишимиз ўз самарасини беради, деб ўйлаймиз. Бугун вилоятимиз ўқитувчилари қалбида шукроналик ҳисси билан яшаб, энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигини “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ана шундай муваффақиятлар билан кутиб олишди. Ушбу муваффақиятлар ортида албатта, фидойи касб эгалари – ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли ва шарафли меҳнати мужассамдир. Ҳаётда ким бўлмасин, қайси соҳада меҳнат қилмасин, шубҳасиз, унинг камолотида муаллимларнинг беқиёс ҳиссаси бор. Фарзандларимизга илму фан сирлари ва одамийликдан сабоқ бераётган мўътабар зотларга энг яхши тилакларни изҳор этиб, уларга мустаҳкам соғлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман! Касб байрамингиз муборак бўлсин! Эътиборингиз учун раҳмат!

Охирги ўзгариш вақти: 18/06/2018 16:44;   Кўрилганлиги: 14
 
Материал манзили: http://samvxtb.uz/press/speeches/viloyat-xalq-talimi-boshqarmasi-boshligi-ryuldashev-ishtirokida-davlatimiz-mustaqilligining-26-yili-davomida-talim-tizimida-amalga-oshirilgan-islohotlarning-mazmun-mohiyati-togrisida
Чоп этилган вақт: 23/03/2019 15:21
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг